Биз ҳақимизда

«Альпен Фарма» Узбекистон

Узбекистондаги "Альпен Фарма АГ" компаниясининг тарихи 2010 йили Тошкент шаҳрида ваколатхонасининг очилишидан бошланади. Ўз   портфелидаги  маҳсулот турларидан мижозларнинг  фойдалана олишларига имкон бериш учун  Узбекистон «Альпен Фарма АГ» компанияси мамлакатнинг иқтисодий муҳим ҳудудлари   – Самарканд, Андижан, Бухара, Каршы, Ургенч  ўзининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этди.

 

Компаниянинг кўплаб  ходимларининг 70 фоизи тиббиёт вакилларидан – тиббий маълумотга эга бўлган,  барча ҳудудларида турли мутахассисликларда шифокор бўлиб,  яъни педиатрлар, терапевтлар, аллергологлар, дерматологлар, гинекологлар, ЛОРлар, гастроэнтерологлар, реаниматологлар, жаррохлар, урологлар, оилавий шифокорлар ва бошқалар, шунингдек дорихоналарда  провизорлар ва фармацевт бўлиб ишловчи  профессионаллардан ташкил  топган.

 

 

Бугунги кунда Узбекистондаги «Альпен Фарма АГ» ваколатхонаси  ўз олдида турган вазифаларни муваффақиятли ҳал этиб, ривожланмоқда, янги имкониятлар  эшигини очмоқда. Компаниянинг препаратлар портфели  йилдан йилга тўлиб,  турли хил мутахассисликларга эга бўлган шифокорлар ва  мижозларнинг эҳтиёжини қондира оладиган кўплаб доривор воситаларн  ўз ичига олади.

         

 

Узбекистондаги "Альпен Фарма АГ" компанияси  тиббиёт ва даволаш-профилактика  муассасалари, амалиёт шифокорлари, провизорлар ва беморлар билан самарали ҳамкорлик қилади;   тажриба алмашинишга имкон берувчи илмий-амалий конференциялар ва семинарлар, шунингдек шифокорлар малакасини оширишга қаратилган таълимий дастурларни фаол қўллаб –қувватлайди.   

       

Беморларнинг эҳтиёжлари бизнинг ходимларимиз учун ҳар доим устиворлик касб этади, шунинг учун ҳам   «Альпен Фарма АГ»  ваколатхонаси  дори воситаларимизнинг сифати ва хавфсизлиги  хусусида қайғуришади. Шу мақсадда Ваколатхонада турли хил салбий реакцияларнинг келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган  фармоконазорат тизими яратилган.