Биз ҳақимизда

Альпен Фарма жаҳонда

"Альпен Фарма" (AlpenPharmaGroup) гуруҳи 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, ўз ичига промоцион-дистрибьютор фаолиятга эга бўлган, доривор воситаларни ишлаб чиқиш ва илгари суришга ихтисослашган бир нечта компанияларни бирлаштирган.

 

 

Alpen Pharma in the world

 

 

У ўз фаолиятини Осиё, Ғарбий ва Шарқий Европа ҳудудлари олиб боради. Бош офис Швейцариянинг пойтахти Берн шаҳрида жойлашган. Гуруҳга кирувчи ҳар бир компания ўз мамлакатида етакчи бўлиб, ўз ҳамкорларига рўйхатдан ўтиш билан биргаликда фармацевтик препаратларнинг дистрибуцияси ва илгари суриш борасидаги барча хизматларни таклиф этади. Шунингдек, гуруҳ фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири GCP халқаро стандартларга биноан доривор воситаларни клиник тадқиқ этишни ташкил этиш ва ўтказиш бўлиб, бу таклиф этилаётган хизматлар рўйхатини янада кенгайтиради.