Дентокинд А (Dentokind)

Ғамхўр ота-оналар учун фарзандида биринчи тишнинг чиқиши ҳар доим байрамдир. Биринчи тишларнинг чиқиш муддати мутлақо турлича бўлиши мумкин.  Айрим болаларда 3 ойдан бошлаб эрта ёриб чиқиш кузатилса, бошқаларда эса, аксинча, 1 ёшга тўлишига яқин рўй беради. Ўртача олиб қараганда, тишниннг чиқиши 4-7 ойлик даврда бошланади. Гўдакда  сўлак ажралиш миқдорининг ортиши, милкларидаги шиш ва қичишиш биринчи тишлар чиқишининг асосий аломатларидир. Айнан шу даврда гўдак анча инжиқ бўлиб қолади ва ўзига нисбатан кўпроқ эътиборни талаб қилади. Тишларнинг ёриб чиқиш жараёнини нотинч уйқу, овқат ейишни рад этиш, танадаги юқори ҳарорат, диарея мураккаблаштириши мумкин. Фарзандга биринчи тишнинг чиқиши қувончли кечиши учун қай йўл билан ёрдам бериш мумкин?

Дентокинд А– Германияда ишлаб чиқилган табиий комплексли препарат бўлиб, айнан  тишлар чиқиши жараёнини осонлаштириш учун махсус яратилган. Ушбу препаратнинг афзаллиги шундаки, у тизимли равишда таъсир этади ва милклардаги оғриқлар, сўлакларнинг ҳаддан ташқари кўп ажралиши, қичишиш, шишиш, қулоқларга бориб таъсир этадиган шамоллаш ва оғриқлар, диарея, танадаги юқори ҳарорат, “ичаклардаги санчиқлар” каби тишлар чиқишида кузатиладиган барча ҳолатларда ёрдам беришга қодир.   Комплексли таъсир Дентокиндни А фақат маҳаллий қисм (милклар)га таъсир этувчи ва ичга ютганда сўлак билан бирга тез ювиб юбориладиган гель ҳамда малҳамлардан сезиларли ажратиб туради. Дентокинд А таблеткасини гўдакларга беришдан олдин бир чой қошиқдаги сувда аралаштириш тавсия этилади.