Диққат
Бу бўлим сайт боқади маълумотни тўғрисидаги доривор дори-дармонларда, реклама қайсиларни кўзда тутилмаган қонунчилик билан. Мазкур бўлимдаги маълумотлар фақатгина танишишга мўлжалланган бўлиб,  илмий-ахборий характерга эга ва кенг омма учун мўлжалланган реклама характеридаги ахборот сифатида баҳоланиши мумкин эмас.   Илтимос, Сиз ҳақиқатдан ҳам тиббиёт ёки фармацевтика соҳасининг ходими эканлигини тасдиқланг. 

Дисменорм (Dysmenorm)

Аёллар хайз пайтидаги оғриқлар табиийлиги ҳақида нотўғри тасаввурга эгалар. Аслида эса бундай эмас. Оғриқ бўлмаслиги керак. Оғриқ бўлса, унинг сабабини аниқлаш ва олдини олиш учун шифокорга мурожаат этиш зарур. Бир қатор табиий воситалар мавжудки, улар гормонал балансни меъёрлаштиришга, хайз даврийлигининг турлича бузилишларини, оғриқлар ва ПМС аломатларини йўқотишда ёрдам бериши мумкин. Немис мутахассислари томонидан яратилган Дисменорм* ногормонал дори воситаси шулардан биридир.

Дисменорм хайз маромини бузилиши ва мастопатияни даволаш учун махсус яратилган.У хайз пайтида қон келиши ритми, интенсивлиги ва давомийлигини меъёрлаштиради, кўкрак безларидаги оғриқларни, мастопатияни бартараф этади, шунингдек яққол намоён бўладиган хайз олди синдроми аломатларини камайтиради. 

Дисменорм 4 та қисмдан таркиб топган. Булар: Agnuscastus (Иброҳим дарахти) – Дисменормнинг асосий таркибий қисми бўлиб, хайз олди синдроми аломатларида, хайзнинг сийрак ва кам келишида, хайз даврийлиги иккинчи фазасининг гормонал етишмовчилиги оқибатида юзага келадиган бепуштликда фойдали ҳисобланади; Pulsatilla ПМС аломатлари: бош оғриғи, жиззакилик, йиғлоқилик, кўкрак безлари ва қорин остидаги оғриқлар, юз, болдир, қўл бармоқларининг шишиши, юз терисига тошмалар тошишини олдини олади; Rosmarinusofficinalis (доривор розмарин) бош айланишини, бош оғриғини, қориннинг ост қисмидаги оғриқларни йўқотади, хайз келишига ёрдам беради, спазмолитик ва сафро ҳайдовчи хусусиятларга эга бўлгани боис, моддалар алмашинувини ва жигар фаолиятини ҳам яхшилайди; Apismellifica (асал ташувчи ари) мунтазам бўлмаган хайзни тиклайди, узоқ вақт қон келишида ёрдам беради, ҳамда яллиғланишда хайз маромини нормаллаштиришга хизмат қилади.

Дисменорм катталарга ва 12 ёшдан бошлаб қизларга тавсия этилади. Узоқ вақт қабул қилинганда ҳам зарар қилмайди, хайз даврийлиги бузилганда (НМЦ) ҳамда хайз олди синдроми (ПМС) да горомнал фонни тиклайди. Европалик аёллар мана 50 йилдан ошибдики, Дисменорм доир воситасига ишонч билдиришади.

Дисменорм – аёллар гармониясининг гормонал бўлмаган ҳимоячиси!

Дисменорм таблеткалари: ишлаб чиқарувчи DHU ArzneimittelGmbH&Co. KG (Германия), р.с. Б – 250 – 95 No 03112 от 03.02.2012 рақам билан рўйхатга олинган.

*Дори воситаси рекламаси. Қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. 
Болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлансин. 

Ўз ўзини даволаш соғлиғингизга зарар етказиши мумкин.

Аёллар уйгунлигини ногормонал саклувчиси

Чикарилиш шакли: табл., No 80

Таркиби:
Agnus castus (курук колдик 1 мг) 125 мг
Pulsatilla D3 25 мг
Rosmarinus officinalis D2 25 мг
Apis mellifica D3 25 мг
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, магния стеарати, бугдой крахмали.

Фармакотерапевтик гурухи:
Мажмуавий гомеопатик воситалар. Код АТС G02CX.

Кулланилиши: 
Хайз куриш маромини бузилишлари, хайз куриш олди синдроми, мастодиния, мастопатия.

Куллаш мумкин булмаган холатлар: 
Препаратнинг хар кандай таркибий кисмига ёки асалари захарига маълум булган ута юкори сезувчанлик, эмизиш даврида, эстрогенга боглик шишлар ёки гипофиз шишлари.

Ножуя таъсири:
Кам холда(<1/10 000) ёки номаълум (тез-тезлиги аникланмаган):таркиби Agnus castus дан иборат булган дори-препаратлари, бош огрик, бош айланиши, меъда-ичак бузилиши (кунгил айнаш, корин огриги),тери тошмалари каби холатлар. Хар кандай аломатлар вужудга келганда препаратни кабул килишни тухтатиш ва ва шифокорга мурожаат этиш лозим.

Гомеопатик дори воситалари кулланганида касалликнинг белгилари вактинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай холларда препаратни кабул килиш тез-тезлигини ва дозасини камайтириш лозим, сунгра, нохуш аломатлар йуколгандан кейин, препаратни кабул килиш жараёнини йурикномага мувофик кабул килишни тиклаш керак. 

Препаратни ёмон узлаштирилиши билан бирга кечувчи яккол бирламчи ёмонлашиш холида, уни кабул килишни тухтатиш лозим..

Дориларнинг узаро таъсири:
Agnus castus моддасининг допаминергик ва эстроген фаоллигини эхтимоли натижасида, дори-воситасини допамин рецепторларини ва эстроген, антиэсттроген рецепторлари агонистлари ва антагонистлари билан узаро таъсири эхтимоллари мавжуд. Бошка дори-воситалари билан биргаликда кабул килишдан олдин шифокор билан маслахатлашиш лозим.

Дозани ошириб юборилиши:
Хозирги вактгача номаълум.

Саклаш шароити: Препарат 25 °С дан юкори булмаган хароратда ва болалар олаолмайдиган жойда саклансин.

Яроклик муддати: 5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби: рецептсиз.

Дисменорм мажмуавий гомеопатик препарат булиб, унинг таркибига хайз куриш даврининг бузилишларини ва кукрак бези терисининг фиброз – усимтали (мастопатия) узгаришини даволашда бир бирини тулдирадиган 4 та синалган монопрепарат киради. Дисменорм хайз куриш, кон кетишларининг маромини, жадаллигини ва давомийлигини бошкаради ва хайз куриш олди синдром учун характерли белгиларни сусайтиради. Кукрак безининг огрикларидаги нокулайчиликларини камайтиради. Препаратни таркибий кисмлари таъсирида пролактинни конда йигилиб туриши пасаяди ва жинсий гормонларни мувозанати меъёрлашади.

Дисменорм 4та компонентдан иборат. Agnus castus (авраам дарахти)доривор хом-ашё сифатида куритилган пишган мевалар кулланилади. Меваларда, асосий таркиби 1,8- цинеол, лимонен ва пиненлардан иборат булган эфир мойлари куп микдорда сакланади. 

Pulsatilla. Дори воситасининг асоси – гуллайдиган усимликларнинг ер-юзасидаги янги кисмлари. Усимлик таркибида ёгли кислоталарнинг кам молекулали ликтонлар, сапонинлар ва бошка моддалар мавжуд. Ушбу дори воситаси тухумдонларнинг иш жараёнини пастлигида, аменорея, гипоменорея, хайз куриш олди синдромида самарали булиб, хайз куришнинг номунтазамлигида (кам ва кучсиз) кулланилади. Rosmarinus officinalis (розмарин доривори). Доривор хом-ашё сифатида эфир мойига эга булган куритилган барглар кулланилади. Унинг таркиби камфара, 1,8-цинеол ва α-пинендан иборат. Розмарин спазмолитик, титрашга карши, сафро хайдайдиган, гепатопротекторлик 

Apis mellifica (асал ари). Дори воситасининг асоси – тирик асал арилар. Асал ари захарли безининг ичини ташкил килган апизиндан биогенли аминлар, пептидли токсинлар, фосфолипаз ферментлар ва гиалуронидазалар ажралиб чикган. Апис хайз куриш мароми бузилганида(аменорея, метроррагия), дисменорея, хамда бачадон ва тухумдонларнинг яллигланиш касалликларида кулланилади. Хайз куришнинг йуклигида, камлигида ёки кучсизлигида, хайз куришда кон кетиш жараёни чузилиб кетганида ёрдам беради. Айникса, ювенилли аменореяда самаралидар1,2,3.

Шундай килиб, Дисменорм – ногормонал, мажмуавий, табиий препарат булиб, хайз куриш маромининг бузилиши, мастопатия ва хайз куриш олди синдроми каби холатларни даволашда кулланилади. Дисменорм ингибирланган-пролактинли, спазмолитик, яллигланиш ва шишишга карши, огрик босадиган, антидепрессив ва седатив, тонусни кутарадиган жихатларга эга булиб, махаллий кон айланишини кучайтиради4. Унинг самарасини, даволанишдан кейинги биринчи хайз куриш жараёнида кузатиш мумкин4.Дисменорм кабул килишни беморни биринчи кун мурожаатидан бошлаб, маромнинг хар кандай кунидан белгилаш тавсия килинади4.

1Keller K, Greiner S, Stockebrand P., 1985., In: Homöopathische Arzneimittel. Materialien zur Bewertung, Frankfurt/Main: Govi-Verlag; 1995.
2Boericke W. Agnus castus. In: Pocket Manual of Homoeopathic Materia Medica comprising the Characteristic and Guiding Symptoms of all Remedies (Clinical and Pathogenic). 9th ed., New Delhi: B.Jain Publishers; 1991.
3Murphy R. Rosmarinus. In: Homeopathic Remedy Guide. 1,200 Homeopathic and Herbal Remedies. 2nd ed., Blacksburg: HANA Press; 2000. p. 1498-9
4О.В. Грищенко, Здоровье женщины, 6 (62),2011

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга препаратни мунтазам равишда 1-2 таблеткадан кунига 3 марта камида 3 ой кабул килиш керак. Таблеткаларни огизда аста-секин эришига йул куйиб, овкактланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин кабул килиш керак. Агар лозим булса, таблеткаларни кам хажмдаги сувда эритса булади. 

Коидага кура, яхшиланиш 4 хафтадан кейин пайдо булади. Беморнинг холати яхшилангандан кейин препаратни кабул килиш тез-тезлигини кискартириш керак. Хайз куриш бузилганда препаратни хайз куришнинг мароми ва давомийлигини мувофиклаштириш учун камида 3 ой кабул килинади.Дисменормни узлаштирилиш жараёни яхши булгани учун уни узок вакт мобайнида кабул килишни тавсия этиш мумкин.

 

Хомиладорлик ва лактация даврида кулланилиши: Препаратни хомиладорлик ва эмизиш даврида куллаш кузда тутилмаган. 

Автотранспорт ёки бошка механизмларни бошкаришда реакция тезлигига таъсири: хозирги вактгача аникланмаган.

Болалар: 12 ёшгача булган болаларга кабул килиш мумкин эмас.

0

Savol bering

To prevent automated spam submissions leave this field empty.