Диққат
Бу бўлим сайт боқади маълумотни тўғрисидаги доривор дори-дармонларда, реклама қайсиларни кўзда тутилмаган қонунчилик билан. Мазкур бўлимдаги маълумотлар фақатгина танишишга мўлжалланган бўлиб,  илмий-ахборий характерга эга ва кенг омма учун мўлжалланган реклама характеридаги ахборот сифатида баҳоланиши мумкин эмас.   Илтимос, Сиз ҳақиқатдан ҳам тиббиёт ёки фармацевтика соҳасининг ходими эканлигини тасдиқланг. 

Гастритол "Др. Кляйн" (Gastritol "Dr. Klein")

Меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилишлари ҳар бир одамда кузатилиши мумкин. Шунинг учун уйдаги дори қутисида овқат-ҳазм қилиш билан боғлиқ кўпгина муаммолардан холос этиш қобилиятига эга бўлиш муҳимдир. Овқат-ҳазм бўлишининг функционал бузилишлари ва гастритни даволаш учун бундай препарат бўлиб, немис табиий мажмуавий препарати – Гастритол ҳисобланади. 

Гастритол* – ўсимликдан олинган стандартлаштирилган препаратдир, унинг таркибига кирувчи еттита (!) доривор ўсимликларнинг экстрактлари туфайли меъданинг шиллиқ қаватини ҳимоялашга ёрдам беради, яллиғланиш, меъдада оғриқ ва оғирлик ҳисси, кўнгил айниши, метеоризмни бартараф этиш, ич келиши ва иштаҳани нормаллаштиришга ёрдам беради. Энг муҳими – Гастритол меъда-ичак йўлларининг деярли барчасининг фаолиятини нормаллашишига ёрдам беради, чунки фитопрокинетик (фито-ўсимлик, кинетика - ҳаракат) ҳисобланади, демак, ажралаётган сафро, меъда шираси, ферментларнинг ишлаб чиқарилиши, миқдори ва сифатига бошқарувчи таъсирга эга ва ичак перистальтикасини нормаллаштиради. Гастритол шунингдек кайфиятни яхшилайди ва хавотирликни камайтиради, бу овқатни яхши ҳазм қилиш учун муҳимдир! Шунинг учун Гастритол билан Сизнинг овқат ҳазм қилиш тизимингиз ўсимликлар ҳимояси остидадир.

Гастритол – меъда-ичак йўллари фаолиятининг турли функционал бузилишлари ва гастритларни даволаш учун мажмуавий препаратдир.

Гастритол томчилари 20 мл, 50 мл: Ишлаб чиқарувчи Dr. G. Klein GmbH & Co. KG (Германия), р.с. Б – 250 – 95 No 40214 от 05.09.2014.

*Дори воситасининг рекламаси. Қўллашдан олдин йўриқнома билан ташинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Болалар олаолмайдиган жойда сақланг.

Ўз-ўзини даволаш Сизнинг соғлиғингиз учун зарарли бўлиши мумкин

Растительный прокинетик с гастропротективной активностью!

Чикарилиш шакли: 
Перорал томчилар. Томизгичли шишада 20 мл, No 1 картон урамда;
Перорал томчилар. Томизгичли шишада 50 мл, No 1 картон урамда;
Перорал томчилар. Томизгичли шишада 100 мл, No 1 картон урамда.

Таркиби:
100 мл препарат саклайди:
Гозпанжа утининг суюк экстракти(Anserinae herba) (0,5:1) (экстрагент: этанол 40 % (об./об.)) 35 мл;
Мойчечак гулларининг суюк экстракти (Matricariae flos) (0,5:1) (экстрагент: этанол45 % (об./об.)) 20 мл;
Кизилмия илдизиниг суюк экстракти (Liquiritiae radix) (0,5:1) (экстрагент: этанол 40 % (об./об.)) 15 мл; 
Ойболтиргон илдизининг суюк экстракти (Angelicae radix) (0,5:1) (экстрагент: этанол 40 % (об./об.)) 5 мл; 
Кардобенедикт утининг суюк экстракти (Cnici ben. herba) (0,5:1) (экстрагент: этанол 40 % (об./об.)) 5 мл; 
Аччик эрмон утнинг суюк экстракти(Absinthii herba) (0,5:1) (экстрагент: этанол 40 % (об./об.)) 5 мл;
қизилпойча утининг суюк экстракти (Hypericii herba) (0,5:1) (экстрагент: этанол 50 % (об./об.)) 15 мл;
Ёрдамчи моддалар: калий гидрооксиди, лимонли сувсиз кислота.

Фармакотерапевтик гурухи:
Меъда-ичак йулларининг патологиясини даволаш учун воситалар. Код АТС А03А Х.

Кулланилиши: 
Функционал диспепсия, метеоризм, гастритлар, жумладан сурункали гиперацидли гастрит, хамда меъда ва ун икки бармок ичак яра касаллигини мажмуавий даволаш таркибида кулланилади..

Куллаш мумкин булмаган холатлар: 
Препаратнинг бирон-бир таркибий кисмига юкори сезувчанлик, Asteraceae туркумига оид усимликларга аллергик реакциялар, анамнезда кичик тос органларидан кон кетишнинг мавжудлиги, анемия, эпилепсия, артериал гипертензия (ІІІ -боскич), ут-пуфак касаллиги.

Ножуя таъсири:
Жуда кам холларда териси ёругликка жуда юкори сезувчан беморларда жадал куёш нурлари таъсири остида ривожланадиган куёшли куйиш тури буйича тери реакциялари пайдо булими мумкин. Аллергик реакциялар эхтимоли бор, жумладан шишиш,тери кизариши, тошмалар, кичишиш, меъда-ичак томондан кунгил айнаш, кусиш, корин огриги, сув-электролит балансларининг бузилишлари.

Бошка дори воситалари билан узаро таъсири:
Антибиотиклар, сульфаниламидлар, антигипертензив дори воситалари (кальций каналларини блоклайдиган воситалар), гипохолестеринемик воситалар, кумарин қаторининг антикоагулянтлари, циклоспорин, перорал контрацептивлар, дигоксин дори воситаларини қабул қилаётган беморларга таркибида қизилпойча (зверобой) бўлган дори воситаларини бериш тавсия этилмайди. Мабодо бошка препаратлар билан биргаликда тайинланса, шифокор билан маслахатлашиш лозим.

Дозани ошириб юборилиши:
Огизда кизиш аломатлари, жигар олдиларида ёкимсиз асоратлар.

Саклаш шароити: препарат 25 °С дан юкори булмаган хароратда ва болалар олаолмайдиган жойда саклансин. Эслатма. Препаратда заррачалар ва хиралашиш каби аломатлар пайдо булмаслиги учун, шишани музлатгичда саклаш керак эмас.

Яроклик муддати: 3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби: рецептсиз.

Фармакодинамика. Гастритол препарати меъда-ичак йулларида махаллий самара чакирувчи, шунингдек меъданинг секретор ва мотор фаолиятининг марказий таъсир курсатувчи фаол моддаларини саклайди. Potentilla anserinum (гозпанжа) меъда-ичак йулларининг мушакларига спазмолитик таъсир курсатади.

Liquiritiae radix (кизилмия илдизи) глицирризин кислотасини саклайди, у кучли яллигланишга карши таъсирга эга ва грануляцион тукиманинг хосил булишини рагбарлантиради, шунингдек меъда-ичак йулларининг тонусини ва моторикасини пасайтиради(спазмолитик самара). Меъда шиллик каватининг васкуляризацияси ошади.

Matricariae (доривор мойчечак) яллигланишга карши, аллергияга карши ва регенерацияловчи самара курсатади. Хамазулен шиллик каватга тез ва чукур киради. Гипофиз-адренал тизимининг фаоллашиши кортикотропин ва кортизонни кучли ажралиб чикишига олиб келади.Яллигланишга карши ва аллергияга карши таъсирга шунингдек β-фарнезен ва α-бисабололга хам эга.

Cnicus benedictus (кардобенедикт) аччик гликозид кницин саклайди, у Angelica officinalis(дягиле) да сакланадиган аччиклар каби, меъда-ичак йуллари аъзоларини кон билан таъминланишини яхшилайди ва шу билан меъдани шиллик каватининг яралари ва шикастланишларининг битишини тезлаштиради. Аччик модда Artemisia absinthium (аччик эрмон) каскади меъда тонусини оширади ва гастрокардиал синдромининг белгиларини яхшилайди.

Hypericum perforatum (тешилган қизилпойча) ульцероген омилларга яъни рухий-вегетатив бузилишларга (меъда ва ун икки бармок ичак яраси психоматик касалликни узида курсатади)таъсир курсатади. Hypericum perforatum парасимпатолитик восита сингари таъсир курсатади. Унинг самараси атропиндан бир оз паст, лекин ножуя таъсирлар курсатмайди ва холиноблоклаш самарасига эга булиб, меъда соки секрециясини камайтиради. 

Фармакокинетика. Фиксацияланган комбинациядаги фармакокинетик хусусиятлар ҳақидаги маълумотларда кўрсатилган фаол ингредиентлар йўқ. Алоҳида дори компонентларига оид маълумотлар мавжуд. Шундай бўлсада препаратни қабул қилгач тизимли фармокологик эффектларга кўра унинг ошқозон ичак йўлларига (ОИЙ) сўрилиши ҳақида гапириш мумкин. Ойболтирғон томиридаги кумаринлар ва фуранокумаринлар ОИЙосонликча сўрилади. Алоҳида бош ингредиентларни фармакокинетик тадқиқотларида ширинмия томиридаги мавжуд 80 % га яқин фаол моддалар жигарда метаболлашади. Мойчечак гулидаги α-Бисаболол ичкарига қабул қилишдан сўнг ҳамда терига суртилгач мушаклар томонидан резорбирлашади. У асосан сийдик ва унча катта бўлмаган миқдорда нафас чиқариш орқали чиқарилади. Қизилпойча ўтини оладиган бўлсак, гиперицин ва сохта гиперицинга нисбатан фармокинетик маълумотлар мавжуд: сўрилишнинг тезкор фазасидан сўнг ушбу дори воситалари қонда 4 кундан сўнг мувозанатлашади (steady state). Гиперициннинг клиник аҳамиятли кумуляцияси қайд этилмаган.

Бошка буюришлар булмаганда куйидагича кабул килинади:

7 ёшдан 12 ёшгача булган болаларга 1 томчидан хар бир ёш учун, оз микдордаги суюкликда эритилган холда , кунига 3 марта овкат махал,

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 20-30 томчидан, оз микдордаги суюкликда эритилган холда кунига 3 марта овкат махал.

Огир ва уткир холатларда катталарга 15-25 томчидан хар 30 дакика – 1 соатда. Даволашнинг давомийлиги – 3-4 хафта.Зарурати булганда даволаш курсини 2 ойдан кейин такрорлаш мумкин. Кабул килишдан олдин шиша чайкатилсин.

Препарат 40 % (об./об.) этанол саклайди.1 томчи таркибида 0,016 г этанол мавжуд.

Препаратнинг хар бир кабул килинаётган дозаси йурикномага асосан жигар касаллиги, марказий нерв тизимининг шикастланиши, алкоголизм каби касалликларга чалинган беморларга соглик учун хавф тугдириши мумкин. 

Заррачалар пайдо булиши ва хиралашиши, салбий таъсир курсатмайдиган ва бу препаратни самарадорлигини камайтирмайдиган , усимликлар асосида тайёрланган препаратларнинг суюк шаклларида кузатилади. 

Хомиладорлик ва лактация даврида кулланилиши: Ушбу холларда препаратни куллашни етарли тажрибаси булмаганлиги туфайли, препаратни аёлларда хомиладорлик ва эмизиш даврида куллаш мумкин эмас.

Автотранспорт ёки бошка механизмларни бошкаришда реакция тезлигига таъсири: Терапевтик дозалар оралигида препаратни куллаш, автотранспортни бошкариш ва бошка механизмлар билан ишлашга таъсир килмайди.

Болалар: Болаларда куллаш тажрибаси етарли булмаганлиги туфайли, препаратни 7 ёшгача булган болаларда куллаш мумкин эмас.

0

Savol bering

To prevent automated spam submissions leave this field empty.