Диққат
Бу бўлим сайт боқади маълумотни тўғрисидаги доривор дори-дармонларда, реклама қайсиларни кўзда тутилмаган қонунчилик билан. Мазкур бўлимдаги маълумотлар фақатгина танишишга мўлжалланган бўлиб,  илмий-ахборий характерга эга ва кенг омма учун мўлжалланган реклама характеридаги ахборот сифатида баҳоланиши мумкин эмас.   Илтимос, Сиз ҳақиқатдан ҳам тиббиёт ёки фармацевтика соҳасининг ходими эканлигини тасдиқланг. 

Исла Минт/Исла Моос (Isla Mint/Isla Moos)

Бўғилиш, хириллаш, ҳатто товушни йўқотиш – ҳар бир одам дуч келиши мумкин бўлганҳолатдир. Товуш ҳар кимга керак! Аммо бундай ҳолатда уни қандай қилиб тез қайтариш мумкин? Исла Минт ва Исла Моос – ирландия мохидан тайёрланган пастилкадир. Улар ҳимоя қилувчи (шиллиқ қаватни ўраб олади ва намлайди), антимикроб, яллиғланишга қарши ва иммунитетни кучайтирадиган таъсирларга эга.

Санаб ўтилган хусусиятлари туфайли, Исла Минт ва Исла Моос пастилкалари шимилганда нафас йўлларининг шиллиқ қаватларини ўраб олади ва намлайди, яллиғланишни, қичишиш ва ачишишни бартараф этади, бўғилган, хириллаган ёки йўқотилган товушни тиклашга ёрдам беради.

Леденецлардан фарқ қилиб, пастилкалар қанд сақламайди ва милк ва танглайнинг шиллиқ қаватларини шикастламайди. Исла Минт ва Исла Моос катталар ва 4 ёшдан ошган болаларда ларингит, товушни бўғилиши, хириллашида ва касби товушга юқори юклама билан ёки нохуш климатик шароитлар (совуқ, иссиқлик, чанг ва бошқалар) билан боғлиқ одамларда қўллашга рухсат этилган. Исла Минт ва Исла Моос шунингдек қуруқ таъсирловчи йўталда, шу жумладан аллергик йўталда ҳолатни енгиллаштириши мумкин.

Исла Минт ва Исла Моос – товушни бўғилиши, хириллаши ва қуруқ таъсирловчи йўталда қўлланади!

Исла Минт пастилкалар: Ишлаб чиқарувчи Engelhard Arzneimittel GmbH & Co. KG (Германия), р.с. Б – 250 – 95 No 48912 от 07.12.2012; Исла Моос пастилкалари: Ишлаб чиқарувчи Engelhard Arzneimittel GmbH& Co. KG (Германия), р.с. Б – 250 – 95 No 49012 от 07.12.2012. 

*Дори воситасининг рекламаси. Қўллашдан олдин йўриқнома билан ташинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Болалар олаолмайдиган жойда сақланг.

Ўз-ўзини даволаш Сизнинг соғлиғингиз учун зарарли бўлиши мумкин

Товуш зурикиши, овоз бугилиши ва курук йуталда

Исла Минт чикарилиш шакли: пастилкалар 100 мг, No 30, 10 пастилка блистерда, 3 блистердан картон урамда.

Таркиби:
100 мг исландия йусинининг сувли экстракти (2-4:1)
Ёрдамчи моддалар: кристалланмайдиган сорбитнинг 70% эритмаси, аспартам, акация (гуммиарабик), калампир ялпиз мойи, хлорофилларнинг мисли комплекслари, енгил минерал мойи, тозаланган сув.

1 пастилка 0,385 г карбонсув саклайди,бу 0,03 нон бирлигига мос келади.

Исла Моос чикарилиш шакли: пастилкалар 80 мг, No 30, 10 пастилка блистерда, 3 блистердан картон урамда.

Таркиби:
80мг исландия йусинининг сувли экстракти (0,4-0,8:1)
Ёрдамчи моддалар: гуммиарабик, сахароза, енгил минерал мойи, аммиак карамели, тозаланган сув. 

1 пастилка 424 мг сахароза саклайди, бу 0,035 нон бирлигига мос келади.

Фармакотерапевтик гурухи:
Томок касалликларини даволашда кулланиладиган воситалар. Код АТС R02A A20.

Кулланилиши: 

  • Йутал, шу жумладан бронхит пайтида; овозни бугилиши (ларингит, фарингит); бронхиал астма (ёрдамчи восита сифатида);
  • Товуш бойламларини кучли зурикиши (кушикчиларда, укитувчиларда, лекторларда);
  • Яшаш хоналарда хавони куруклигида ёки иситиш даври вактида офис хоналарида етарли даражада намлик булмаганда, шунингдек бурундан чекланган нафас олишда ёки спорт машгулотлари вактида кулланади.

Куллаш мумкин булмаган холатлар: 
Фенилкетонурия булган холларда препаратларда аспартам ширин моддаси сакланишини хисобга олиш керак. Фруктозани узлаштираолмаслик. Препаратларнинг хар кандай компонентларига юкори сезувчанлик.

Ножуя таъсири:
Кам холларда аллергик реакциялар мавжуд булиши мумкин. Жуда кам холларда, препаратлар сорбит саклаганликлари туфайли сезувчан беморларга сурги таъсир самарасини курсатиш мумкин.

Дориларнинг узаро таъсири:
Хозиргача аникланмаган.

Дозани ошириб юборилиши:
Дозани ошириб юборилиши тугрисида хабар тушмаган.

Саклаш шароити: препарат 25 °С дан юкори булмаган хароратда ва болалар олаолмайдиган жойда саклансин.

Яроклик муддати: 4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби: рецептсиз.

Исла Минт ва Исла Моос препаратлари узларида Cetraria islandica (исландия йусини) номли доривор усимлик экстрактини саклайди ва у кадимий цивилизация давридан узининг нафас йулларини яллигланиш касалликларида ижобий, терапевтик таъсири билан маълум булган.

Исла Минт ва Исла Моос препаратларини нафас йулларининг катарал касалликларидаги даволовчи самараси биринчи навбатда, унда сакланган усимлик экстрактининг микробларга карши фаоллиги ва иммун рагбатлантирувчи хусусиятларига асосланади, бу илмий тадкикотларнинг натижалари билан исботланган. Исла Минт ва Исла Моос препаратлари химояловчи хусусиятларига эга булганлиги туфайли, уларни профилактик максадларда хам – нафас йулларининг ута сезувчанлигида, ёки уларни кучли зурикишларида ( шу жумладан спорт билан шугулланганда) куллаш мумкин. 

Препаратларда сакланувчи полисахаридлар нафас йулларининг шиллик каватини ураб олади ва уларни ташки омилларнинг зарарли таъсиридан ва турли хил таъсирловчилардан самарали химоялайди. 

Шамоллаш хавфи мавжуд булганда шиллик каватини химоялаш кобилиятига эга булган Исла Минт ва Исла Моос препаратларини профилактик кулланиши, нафас йулларининг турли инфекцияларга учрашини камайтириши мумкин. Препаратлар меъдани таъсирламайдилар.

4 дан 12 ёшгача булган болаларга — 1 пастилкадан хар 2 соатда (кунига 6 пастилкагача), 

катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 пастилкадан хар соатда( кунига 12 пастилкагача), уларни огизда аста-секин эришига имкон бериб кабул килинади.

Исла Минт ва Исла Моос препаратлари дори воситасини яхши узлаштираолишлигиси туфайли, уларни хеч кандай хавотирсиз узок вакт давомида кабул килиш мумкин.

Бундан ташкари, хатто касаллик белгилари йуколгандан кейин хам Исла Минт ва Исла Моос препаратларини баркарор терапевтик самарага эришиш максадида яна бир неча кун кабул килиш мумкин.

Агар 4-5 кун давомида касалликни тургун белгилари камаймаса ёки аксинча ёмонлашса,(хансираш, иситмалаш, йирингли ва конли балгамлар пайдо булиши) шифокор билан дархол маслахатлашиш лозим.

Исла Минт ва Исла Моос препаратларида сакланувчи усимлик экстрактлари баъзида бу дори воситасининг ранги ва таъмини узгартириши мумкин, аммо бу уларнинг терапевтик таъсирига хеч кандай таъсир килмайди.

Исла Минт ва Исла Моос препаратлари канд сакламайди, шунинг учун уларни кандли диабети булган беморларга тайинлаш мумкин.1 пастилка 0,03 нон бирлиги = 0,385 г карбонсувларга тугри келади.

Хомиладорлик ва лактация даврида кулланилиши: ушбу даврда препаратларнинг салбий таъсири тугрисида маълумотлар тушмаган. Аммо бу тоифа беморларда махсус текширишлар утказилмаган, шунинг учун препаратларни куллашдан олдин булиши мумкин булган хавф ва фойда нисбатини урганиб чикиш лозим.

Автотранспорт ёки бошка механизмларни бошкаришда реакция тезлигига таъсири: агар препаратлар йурикномага биноан тиббий кулланилса, хеч кандай таъсир киладиган ножуя асоратлар учрамайди.

Болалар: препаратлар 4 ёшдан катта булган болаларга мулжалланган, чунки пастилкаларни секин эришига имкон бериб, уларни огизда ушлаб туриш зарур.

Агар касаллик аломатлари узок вакт давомида сакланиб келса ёки хансираш, иситмалаш, шунингдек йирингли ва конли балгамлар пайдо булса, беморга зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим.

0

Savol bering

To prevent automated spam submissions leave this field empty.