Диққат
Бу бўлим сайт боқади маълумотни тўғрисидаги доривор дори-дармонларда, реклама қайсиларни кўзда тутилмаган қонунчилик билан. Мазкур бўлимдаги маълумотлар фақатгина танишишга мўлжалланган бўлиб,  илмий-ахборий характерга эга ва кенг омма учун мўлжалланган реклама характеридаги ахборот сифатида баҳоланиши мумкин эмас.   Илтимос, Сиз ҳақиқатдан ҳам тиббиёт ёки фармацевтика соҳасининг ходими эканлигини тасдиқланг. 

Киндинорм Н (Kindinorm N)

Бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари ва мактаблардаги машғулотлар сони, мураккаблиги ва мазмунини эътиборга оладиган бўлсак, ҳар бир болани бемалол “вундеркинд” деб аташ мумкин. Аммо ота-оналардан фарзандларининг муваффақиятларидан қувониш сўзлари билан бирга кўпинча уларнинг паришонхотирлигидан нолиш сўзларини ҳам эшитиб қоламиз. Муҳими, бу муаммо мавжуд. Болаларда диққатни жамлашнинг бузилишига ҳаддан зиёд чарчаш ҳам, табиатдан болаларга берилган фаоллик ҳам сабаб бўлиши мумкин. Агар бола тинимсиз ҳаракатда бўлса, бир жойда ўтираолмаса, кўп гапирса, бошқаларнинг гапини охиригача эшитмай, уларнинг сўзини бўлаверса, бошқаларнинг суҳбатига аралашаверса, бажараётган ишидан тезда ва осонгина чалғиса, ўзини чақиришганини эшитмаса, хаёли жойида бўлмаса, синф ва уй ишларини бажаришда кўплаб ихтиёрсиз хатоларга йўл қўйса, диққатини деталларга жамлай олмаса, тез-тез оқибатини ўйламай беихтиёр ҳаракат қилса, ўз хатти-ҳаракатлари билан уйда, боғчада, мактабда муаммоларни келтириб чиқарса, тез-тез тенгдошлари билан можаролашиб турса, демак гап айнан биз таъкидлаган табиий ўзига хослик ҳақида бораётган бўлса, ажабмас. Бу ҳолда нима қилиш керак?

Немис мутахассислари томонидан яратилган Киндинорм Н табиий комплекс дори воситаси Сизнинг фарзандингизга диққатини жамлаш ва эътиборли бўлишда, дарсларни яхшироқ ўзлаштиришда, керагидан ортиқ ҳаракатчанлигини камайтиришда ёрдам беради. Киндинорм Н* дори воситаси ўз таркибига кўра, диққатни жамлаш ва эътиборли бўлишда, дарсларни яхшироқ ўзлаштиришда, керагидан ортиқ ҳаракатчанликни камайтиришда, боланинг янги муҳитга мослашишини тезлаштиришда ёрдам беради. У болаларга 1 ёшдан бошлаб ўсмирлик давригача берилиши рухсат этилган. Муҳими, Киндинорм Н табиий таркибга эга бўлиб, психотроп восита (нейролептик, седатив) ҳисобланмайди, демак, уларга ўхшаб салбий таъсирга эга эмас.

Киндинорм Н ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истайсизми? Сизга www.kindinorm.ua сайти ёрдам беради.

Киндинорм Н – иқтидорли ва бахтли болани тарбиялашнинг замонавий воситаси!

Киндинорм Н идишда 10 г.ли гранулалар: ишлаб чиқарувчи DHU Arzneimittel GmbH&Co. KG (Германия), р.с. Б – 250 – 95 No 11111 от 28.02.2011 рақам билан рўйхатга олинган.

*Дори воситаси рекламаси. Қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиб чиқинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлансин. 

Ўз ўзини даволаш соғлиғингизга зарар етказиши мумкин.

Бахтли ва муваффакиятли фарзандни тарбиялаш замонавий услуби!

Чикарилиш шакли: гран. фл. 10 г, No 1

Таркиби:
Chamomilla D12 25 мг/10 г
Kalium phosphoricum D6 25 мг/10 г
Staphisagria D12 25 мг/10 г
Valeriana D6 25 мг/10 г
Ёрдамчи моддалар: сахароза.

Фармакотерапевтик гурухи:
Мажмуавий гомеопатик воситалар. Код АТС N06B X20.

Фармакологик хусусиятлари:
Биргаликдаги гомеопатик доривор восита катталарда ва болаларда кузатиладиган хулкий ва когнитив бузилишларни бартараф этади. Препаратнинг фаол таркибий кисми аник куриниб турган - диккат жамлашнинг бузилишлари,юкори кузгалувчанлик, кунимсизлик, укишдаги кийинчиликлар, уйкунинг бузилишлари ва умумий холсизлик аломатларини самарали пасайтиради. Шунингдек препарат беморни рухий ахволини баркарорлаштиришга ва тинчлантиришга кумак беради.

Кулланилиши: 
Катталарда ва болаларда кузатиладиган хулкий бузилишлар, диккат жамлашнинг бузилишлари, юкори кузгалувчанлик, кунимсизлик, укишдаги кийинчиликлар, уйкунинг бузилишлари, умумий холсизлик.

Куллаш мумкин булмаган холатлар: 
Препаратга ута юкори сезувчанлик.

Ножуя таъсири:
Аллергик реакциялар эхтимоли бор. Ножуя таъсирлари пайдо булганида препаратни кабул килишни тухтатиш ва шифокорга мурожаат килиш лозим.

Дориларнинг узаро таъсири:
Хозирги вактгача номаълум. Ушбу гомеопатик дори воситаси бошка дори воситалари билан кулланилиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши:
Аникланмаган. Доза ошириб юборилганда ножуя таъсирларнинг купайиш эхтимоли мавжуд.

Саклаш шароити: Алохида шароит талаб килмайди. Болалар олаолмайдиган жойда саклансин.

Яроклик муддати: 5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби: рецептсиз.

1 дан 5 ёшгача булган болаларга: кунига 2 грануладан 1-3марта.

6 дан 11 ёшгача булган болаларга: кунига 3 грануладан 1-3 марта.

Катталар ва 12 ёшдан булган болаларга: кунига 5 грануладан 1-3марта.

Гранулаларни огизда аста секин эритиб, овкатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин кабул килиш керак. Бемор узини яхши хис килганда препаратни дозасини камайтириш мумкин.  

3 ёшгача булган болаларга гранулаларни кулай кабул килиш учун кичик хажмдаги сувда (масалан чой кошигида) эритиш мумкин.

Даволанишнинг давомийлигини шифокор якка тартибда белгилайди; одатда бу 8 хафтани ташкил этади. 8 хафта давомида яхшиланиш кузатилмаса ёки беморнинг ахволи ёмонлашса шифокорга мурожаат килиш лозим.

Гомеопатик дори воситалари кулланганида касалликнинг белгилари вактинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай холларда бемор препаратни кабул килишни тухтатиш ва шифокорга мурожаат этиш лозим.

Ушбу препарат сахароза саклайди. Фруктозани кабул килаолмайдиган, глюкозо–галактозали мальабсорбция синдромли, ёки сахароз – изомальтоза етишмайдиган каби камёб наслий шаклга эга булган беморларга препаратни кабул килиш мумкин эмас.

Болалар: Препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги тугрисида маълумот камлиги туфайли 1 ёшгача булган болаларга препаратни кабул килиш мумкин эмас. 1 ёшдан 6 ёшгача булган болалар Киндинорм Н препарати билан даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслахатлашишлари керак.

Хомиладорлик ва лактация даврида кулланиши: Умумий кабул килинган принципларга асосан, хомиладорлик ва лактация даврида факатгина она учун кутилаётган фойданинг нисбати ва хомила/ бола учун булиши мумкин булган фойда/хавф урганилгандан кейин препаратни кабул килиш мумкин. 

Автотранспорт ёки бошка механизмларни бошкаришда реакция тезлигига таъсири: Таъсир килмайди.

0

Savol bering

To prevent automated spam submissions leave this field empty.