Диққат
Бу бўлим сайт боқади маълумотни тўғрисидаги доривор дори-дармонларда, реклама қайсиларни кўзда тутилмаган қонунчилик билан. Мазкур бўлимдаги маълумотлар фақатгина танишишга мўлжалланган бўлиб,  илмий-ахборий характерга эга ва кенг омма учун мўлжалланган реклама характеридаги ахборот сифатида баҳоланиши мумкин эмас.   Илтимос, Сиз ҳақиқатдан ҳам тиббиёт ёки фармацевтика соҳасининг ходими эканлигини тасдиқланг. 

Тирозур (Tyrosur)

Ҳар қанча уринса ҳам кундалик турмушда терини шикастланиши: тирноқ милки, тирналиш, шилиниш, яра, куйиш ҳоллари кузатилиши мумкин. Жароҳат юзасини инфекцияланишини олдини олиш учун ёки жароҳатга кириб бўлган инфекцияни енгиш учун уй дори қутисида ишончли ёрдамчи ва халоскор, масалан немис препарати Тирозур®* га эга бўлиш муҳим, у икки шаклда: гель ва кукун шаклида мавжуд.

Тирозур – катталар ва болаларда ҳар қандай яра ва куйишларни даволаш учунмўлжалланган. Тирозурнинг асосий таъсир этувчи компоненти – тиротрицин – табиий топик антибиотик, унинг муҳим афзаллиги – организмга тоскик таъсир кўрсатмайди, чунки қонга сўрилмайди ва фақат инфекция ўчоғида таъсир қилади, кенг антибактериал таъсир доирасига эга, шунингдек замбуруғларнинг баъзи турларига таъсир қилади. бундан ташқари Тирозур жароҳатда битиш жараёнига тўсқинлик қилувчи янги хужайраларни ҳосил бўлишини тормозлайдиган тизимли антибиотиклардан фарқ қилиб, жароҳат тубини тозалаш йўли орқали уни битишини тезлаштиради, шунингдек грануляция ва эпителизация жараёнларини рағбатлантиради.

Тирозурни турли юзаки яралар, инфекцияланган экзема, куйишлар, трофик яраларни битишини тезлаштиришда, шунингдек варикозда ва қандли диабетда қўллаш мумкин.

Тирозур – катталар ва болаларда яралар ва куйишларни даволашда қўлланади!

Тирозур гель: Ишлаб чиқарувчи Engelhard Arzneimittel GmbH (Германия), р.с. Б – 250 – 95 No 55112 от 28.12.2012; Тирозур кукун: Ишлаб чиқарувчи Engelhard Arzneimittel GmbH (Германия), р.с. Б – 250 – 95 No 55212 от 28.12.2012.

*Дори воситасининг рекламаси. Қўллашдан олдин йўриқнома билан ташинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Болалар олаолмайдиган жойда сақланг.

Ўз-ўзини даволаш Сизнинг соғлиғингиз учун зарарли бўлиши мумкин

Болалар ва катталарда жарохат ва куйишларни даволаш

Чикарилиш шакли: кукун пластик шишада, сиртки куллаш у/н 5 г

Таркиби:
Тиротрицин 1 мг/г
Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, макрогол, сувсиз коллоидли кремний.

Чикарилиш шакли:
Гель сиртки куллаш у/н туба 5 г, 1 тубадан картон урамда.
Гель сиртки куллаш у/н туба 25 г, 1 тубадан картон урамда.

Таркиби:
Тиротрицин 1 мг/г
Ёрдамчи моддалар: цетилперидин хлориди, пропиленгликоль, карбом ер, трометамол, тозаланган сув, етанол 96%.

Фармакотерапевтик гурухи:
Махаллий куллаш учун антибиотиклар. Код АТС D06А Х08.

Кулланилиши: 
Эскудатни оз чикарилиши ва тиротрицинга сезгир патоген микроорганизмлар(экзема, терининг йирингли яллигланиши, куйишлар) чакирган суперинфекция (терида эрозив ва язвали тошмалар) билан кечувчи юза жарохатлар.

Куллаш мумкин булмаган холатлар: 
Препаратни компонентларига юкори сезувчанлик.

Ножуя таъсири:
Аллергик реакциялар пайдо булиши мумкин (ачиштириш аломатлари)..

Дориларнинг узаро таъсири:
Аникланмаган.

Дозани ошириб юборилиши:
Дозани ошириб юбориш холлари хакида хабарлар йук..

Саклаш шароити: препарат 15-25 °С дан юкори булмаган хароратда ва болалар олаолмайдиган жойда саклансин.

Яроклик муддати: 3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби: рецептсиз.

Фармакодинамика. Тиротрицин антибактериал фаолликга эга булиб, турли циклик ва чизикли полипептидларнинг бирикмасидир ва у аноэроб спора хосил килувчи Bacillus brevis нинг эндотоксини хисобланади.Бу бирикма 70–80% гача тиротрицидинларни (асосий циклик декапептидлар) ва 20–30% гача грамицидинларни (нейтрал чизикли пентадекапептидлар)саклайди.

Асосан грамммусбат бактерияларга Staphylococcus aureus, Staphylococcus haemolyticus, Streptococcus pyogenes, Streptococcus viridans, Enterococcus faecalis, Diplococcus pneumoniae, Corynebacterium spp., Neisseria meningitides, айрим Neisseria gonorrhoeae штаммларига, трихомонадларига, шунингдек айрим грамманфий бактерияларга ва замбуругларни айрим турларига, шу жумладан Candidaга нисбатан фаол.Тиротрицин, Clostridia каби микроорганизмларга дозага боглик равишда бактериостатик ёки бактерицид таъсир курсатади.

Тиротрициннинг самарали таъсири бактерия хужайрасидан азот ва фосфат каби моддаларни чикарилиши оркали амалга оширилади. Тиротрицин катион детергентларига ухшаб бактериал хужайралар мембранасини бузади. Бактериянинг хужайра деворига тугридан – тугри таъсири туфайли, препарат хужайрани усишини ва булинишини бостиради, бу тиротрициннинг бактерицид самараси билан хам боглик. Бундан ташкари, грамицидинлар бактерияларнинг хужайра мембранасида катион каналларини хосил килади, бу улар томонидан калийни йукотилишига ва натижада хужайра ички ионлар концентрациясини узгаришига ва цитолизга олиб келади.Грамицидин каби компонент, кейинчалик хужайра мембранасини нафас олиш занжирида фосфорланиш жараёнларини узилишига олиб келади. 

Тиротрициннинг узига хослиги туфайли, тизимли антибиотиклардан фаркли равишда, препаратга нисбатан кесишувчан чидамлилик пайдо булмайди. 

Препарат жарохатларнинг битиш жараёнларини жарохат тубини тозаланиши, шунингдек грануляция ва эпителизация жараёнларини рагбатлантириши оркали тезлаштиради. 

Фармакокинетика. Жарохат жойида ва тери катламида моддаларнинг куп хажмда тупланиши аникланди.

Гель: Кунига 2–3 марта юпка килиб терини шикастланган сохаларига сурилади. Агар кичик жарохатлар ва терининг яллигланишлари тананинг юза сохилларида булса, уларни ёпиш шарт эмас. Катта ва сувланаётган жарохатларда химояланувчи боглов тутиш тавсия килинади ва уни хар 1-2 кунда алмаштириш лозим булади.

Кукун: Терининг шикастланган сохаларига, кукунни юпка килиб кунига 1–2 марта сепилади, зарурат булганида боглов билан ёпилади. Даволаниш давомийлиги шахсий равишда белгиланади.

Препаратни куз атрофи сохилларига сурганда эхтиёткорлик чораларини куриш лозим,чунки бу ачиштириш аломатларини юзага келтириши мумкин. Препарат интраназал куллаш учун мулжалланмаган.

Хомиладорлик ва лактация даврида кулланилиши: препаратни хомиладорлик ва эмизиш даврида куллаш мумкинлиги аникланмаган.

Болалар: Зарурият булганда Тирозур гель/кукунни турли ёшдаги болаларда куллаш мумкин.

0

Savol bering

To prevent automated spam submissions leave this field empty.