Тонзилотрен (Tonsilotren)

Эҳтимол, дунёда ҳеч қачон томоғи оғримаган инсон бўлмаса керак.  Тонзиллит – тиббиётда танглай миндалинаси (гланда) нинг яллиғланиши шундай деб аталиб, у ўткир ва сурункали бўлиши мумкин. Агар ангина йилига икки ёки ундан кўп марта такрорланса, буни сурункали тонзиллит деб аташади. Ушбу касаллик беозор ҳам эмас, чунки у иммунитетнинг пасайишига, тез-тез шамоллашларга мойилликка, юрак, бўғимлар, буйрак касалликларида намоён бўладиган хавфли асоратларининг ривожланишига олиб келиши мумкин.  Хўш, миндалиналарга ёрдам бера оламизми? 

Тонзилотрен* – Германияда ишлаб чиқилган табиий препарат бўлиб, 75 йилдан ортиқ вақтдан буён миндалиналарга ангинада ва сурункали тонзиллитда ёрдам бериб келмоқда: яллиғланиш, шиш ва оғриқни бартараф этади, миндалиналарнинг ҳимоя функциясини тиклайди, гипертрофацияланган (катталаштирилган) миндалиналарнинг ҳажмини кичрайтиради,  миндалиналар лакуналарини казеоз детрит (тиқилинч)лардан санация қилиш (тозалаш)га ёрдам беради, лимфатик тугунлардаги шиш ва яллиғланишни бартараф этади, бутун организм иммунитети кўрсаткичларининг нормаллалашувига ёрдам беради, шикастланган  тўқималарнинг тикланишини тезлаштиради ва ангинанинг такрорланиши олдини олади.