Дисменорм (Dysmenorm)

Германияда ишлаб чиқарилган табиий ногормонал Дисменорм препарати ҳайз кўриш циклининг бузилиши ва мастопатияни даволаш учун махсус яратилган. У ҳайз пайтида қон ажралиши ритмини, интенсивлигини ва давомийлигини мувофиқлаштиради, кўкрак безларидаги оғриқларни, мастопатияни йўқотади ҳамда ҳайздан олдинги синдромнинг намоён бўлишини камайтиради.

Дисменорм 4 та компонетга эга. Булар: Agnus castus (авраам дарахти) – Дисменормнинг асосий компоненти бўлиб, ҳайздан олдинги синдромларда, кам рўй берадиган, танқис ҳайз кўришда, ҳайз циклининг иккинчи босқичида гормонал етишмовчиликдан келиб чиққан  бепуштликда  фойдалидир; Pulsatilla (прострел луговой) ҳайзолди симптомлари, бош оғриғи, жиззакилик, йиғлоқилик, кўкрак безлари ва қориннинг пастидаги оғриқлар, юздаги, болдирдаги ва қўл бармоқларидаги шишларни олади; Rosmarinus officinalis (розмарин лекарственный) бошнинг айланиши, бош оғриғи, қориннинг пастки қисмидаги оғриқни бартараф этади, ҳайз келишига ёрдам беради, спазмолитик ва сафрони ҳайдаш хусусиятларига эгалиги сабабли моддаларнинг алмашинуви ва жигарнинг ишлашини яхшилайди; Apis mellifica (бол берувчи асалари) мунтазам бўлмаган ҳайз келишини тиклайди,  узоқ муддатли қон кетишида ҳамда ва яллиғланишда циклни нормаллаштиришда ёрдам беради,  юзнинг терисидаги тошмаларни йўқотади.

Дисменорм катталар ва 12 ёшдан бошлаб қизларга тавсия этилади. У узоқ вақт қабул қилинганда яхши кўтарилади, ҳайз циклининг бузилишида (ҲЦБ) ҳам, ҳайзолди синдромида (ҲОС) ҳам гормонал фонни тиклайди. Европалик аёллар 50 йилдан ортиқ вақт давомида Дисменорм препаратига ишонч билдириб келмоқдалар.