Диққат
Бу бўлим сайт боқади маълумотни тўғрисидаги доривор дори-дармонларда, реклама қайсиларни кўзда тутилмаган қонунчилик билан. Мазкур бўлимдаги маълумотлар фақатгина танишишга мўлжалланган бўлиб,  илмий-ахборий характерга эга ва кенг омма учун мўлжалланган реклама характеридаги ахборот сифатида баҳоланиши мумкин эмас.   Илтимос, Сиз ҳақиқатдан ҳам тиббиёт ёки фармацевтика соҳасининг ходими эканлигини тасдиқланг. 

Иммунокинд (Immunokind)

Болаликда иммун тизимининг тўғри шаклланиши соғлом келажак гаровидир. Иммунтизимини доимий равишда мустаҳкамлаб бориш ва унга тўғри ривожланишига ёрдам бериш керак. Айниқса, бу нарса болаларнинг ҳали етилиш даврида бўлган иммунитетига тааллуқлидир. Мабодо, иммунитет пастлиги аломатлари яққол кўзга ташланиб турган бўлса, яъни: бола тез тез тумовлаб, тонзилит, отит, бронхит, гайморит билан оғриб турса, ҳамда ҳар сафар соғайиш чўзилиб борса, сусткашликка йўл қўйиб бўлмайди. Сунъий озуқага эрта ўтказилган ёки экологик жиҳатдан беқарор ҳудудда истиқомат қилувчи болалар ҳам иммунитетларининг мустаҳкамлиги билан мақтана олишмайди. Хўш, нима қилиш керак? 

Иммунокинд* – немис мутахассислари томонидан яратилган табиий комплекс дори воситаси бўлиб, ўзининг мукаммал танланган таркиби туфайли у эмадиган ва кичик ёшдаги болаларга ўз вақтида ўсишнинг зарур босқичларидан ўтишда ёрдам беради, организмнинг тез тез шамоллаш касалликларини чақирувчи инфекцияларга қарши ҳимоя кучини мустаҳкамлайди, шамоллаш касалликларида соғайишга ҳамда улардан кейин тикланишга кўмаклашади. 

Иммунокиндни болаларга туғилган вақтидан бошлаб беришга рухсат этилган. Дори воситасини қўллаш курси 1,5–2 ойни ташкил этади. 

Иммунокинд ҳақида кўпроқ нарса билишни истайсизми? «Мой ребёнок – с заботой о здоровье» www.rebenok.co.ua сайти бу борада сизга ёрдам беради.

Иммунокинд – эмадиган ва кичик ёшдаги болаларда иммунитетни шакллантириш ва мустаҳкамлаш асосидир!

Иммунокинд таблеткалар No150: ишлаб чиқарувчи DHU ArzneimittelGmbH&Co. KG (Германия), р.с. Б – 250 – 95 No 06111 от 31.01.2011 рақам билан рўйхатга олинган.

*Тиббиёт ва фармацевтика соҳаси мутахассислари учун фаолиятда қўллашга мўлжалланган маълумот. Қўллашдан олдин йўриқнома билан танишинг. Болаларнинг қўли етмайдиган ерда сақланг.

Ўз ўзини даволаш соғлиғингизга зарар етказиши мумкин.

6 ёшгача булган болалар организмнинг каршилигини ошириш ва мустахкамлаш

Чикарилиш шакли: табл., No 150

Таркиби:
Calcium carbonicum Hahnemanni D6 20 мг
Calcium fluoratum D6 20 мг
Calcium phosphoricum D6 20 мг
Sulfur jodatum D12 20 мг
Ёрдамчи моддалар: микрокристаллик целлюлоза, тальк, магния стеарати.

Фармакотерапевтик гурухи:
Мажмуавий гомеопатик воситалар. Код АТС A12A X

Фармакологик хусусиятлари:
Кичик ёшли ва эмизикли болалар организмнинг нафас йулларини тез-тез ва кайталанувчи уткир инфекцион – яллигланиш (ринофарингит, тонзиллит, отит, бронхит) касалликларида организмнинг каршилигини ошириш ва мустахкамлашда, хамда профилактик максадда кулланилади.

Кулланилиши: 
Тез-тез кайталанувчи уткир инфекцион – яллигланиш касалликларида организмнинг каршилигини оширишда кулланади.

Куллаш мумкин булмаган холатлар: 
Препаратга ута юкори сезувчанлик.

Ножуя таъсири:
Аллергик реакциялар эхтимоли бор. Ножуя таъсирлари пайдо булганида препаратни кабул килишни тухтатиш ва шифокорга мурожаат килиш лозим.

Дориларнинг узаро таъсири:
Хозирги вактгача номаълум. Ушбу гомеопатик дори воситаси бошка дори воситалари билан кулланилиши мумкин.

Дозани ошириб юборилиши:
Доза ошириб юборилганда ножуя таъсирларнинг купайиш эхтимоли мавжуд.

Саклаш шароити: 25 °С дан паст ҳароратда

Яроклик муддати: 5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби: рецептсиз.

6 ёшгача булган болаларга: 1 таблеткадан кунига 3 марта.

Даволашнинг давомийлиги 6–8 хафта.

Таблеткаларни огизда аста-секин эришига йул куйиб, овкактланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин кабул килиш керак. Эмизикли болаларни даволашда таблеткаларни кичик хажмдаги сувда(масалан чой кошигида) эритиш мумкин. Шифокорнинг маслахатисиз препаратни узок муддат кабул килиш тавсия килинмайди.

Гомеопатик дори воситалари кулланганида касалликнинг белгилари вактинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай холларда препаратни куллаш тез-тезлигини ва дозасини камайтириш лозим ва нохуш белгилари камайганидан кейин, йурикномага мувофик препаратни кабул килишни тиклаш керак. Препаратнинг ёмон узлаштирилиши билан бирга кечувчи яккол бирламчи ёмонлашиш холида, уни куллашни тухтатиш лозим.

0

Savol bering

To prevent automated spam submissions leave this field empty.