Биз ҳақимизда

Миссияси ва қадриятлари

Бизнинг миссиямиз:«In the name of health!»

“Альпен Фарма АГ” компанияси – барқарор, ижтимоий-масъул ва аҳлоқий компания бўлиб, жамият учун  касалликларни даволаш ва олдини олишнинг инновацион усулларини тарғиб этади. Компаниямизнинг фаолияти  гўзаллик ва соғлиқни сақлаб қолиш ва ушлаб туришга, шунингдек сайёрамиздаги миллионлаб одамлар ҳаёти сифатини яхшилашга қаратилган.

 

“Альпен Фарма АГ” компанияси  тиббиёт ва даволаш-профилактика муассасалари, амалиёт шифокорлари, провизорлар ва фармацевтика маҳсулотларининг истеъмолчилари  билан ишлашга алоҳида диққат-эътиборини қаратади; тажриба алмашинишга имкон берувчи илмий-амалий конференциялар ва семинарлар, шунингдек шифокорлар малакасини оширишга қаратилган таълимий дастурларни фаол қўллаб – қувватлайди.

 

 

“Альпен Фарма АГ” компанияси  сайёрамиз аҳолисининг соғлиғи сифатини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган  «Соғлом болалик –соғлом миллат», «Чандиқларсиз ҳаёт», «Мен ўзига хосман» ва бошқа каби кўплаб тиббий-ижтимоий дастурларнинг ташаббускори ва амалга оширувчисидир.

 

«In the name of health!»(«Соғлом бўлиш учун!») – «Альпен Фарма» компаниясининг олийжаноб миссияси бўлиб, у  фаолиятимизни тўлиқ ўзида намоён этади.

 

Бизнинг қадриятларимиз

 

Доривор воситалар таъминоти соҳасида ишлайдиган ҳар бир одам учун  устиворлик бу бемордир. Шунинг учун ҳам бизнинг  маҳоратимиз, масъулиятимиз, препаратларимизнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги   ҳамма ва ҳар бир инсон учун  сифатли дори воситалари билан  хизмат кўрсатишга ёрдам беради, одамларни соғлом, дунёни эса яхшироқ қилади.

 

Биз «Алпен Фарма»нинг ҳар бир мижози, шифокори, фармацевтининг кутувларини  оқлашга ва эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қиламиз. Улар  бизнинг энг асосий  масъулиятимиздир.

 

Самарадорлиги ва хавфсизлиги дунёнинг ўнлаб мамлакатларидаги миллионлаб беморлар томонидан қабул қилинган кўп йиллик тажрибалар  орқали исботланган препаратларни таклиф этар эканмиз , биз ўзимизнинг асосий қадриятимиз жамият олдидаги масъулиятимизни намоён қиламиз.