Кириш қисми
Ушбу маълумотлар махфийлигини ҳимоя қилиш сиёсати бизнинг веб-сайтимиздан фойдаланишингиз вақтида шахсий маълумотларни қайта ишлаш амалиёти ҳақида сизга маълумот беради.
Агар биз шахсий маълумотлардан хизматимизни тақдим этиш доирасида, мижозларга хизмат кўрсатиш, савдони ташкил қилиш, реклама ва бозор тадқиқотлари учун фойдалансак, биз сизга бу ҳақида махфийлик сиёсатимизда хабар қиламиз.
Маълумотларни назорат қилувчи:
“Альпен Фарм АГ”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси
100 017, Тошкент шаҳри, C 4, 25-3
Ўзбекистон
Веб-сайт: www.alpenpharma.uz
E-mail: data.protection@alpenpharma.com
Тел.: + 998 (71 ) 209 07 94
Сизнинг ҳуқуқларингиз
Кириш ҳуқуқи
Маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Умумий Низомнинг (GDPR) 15-моддасига мувофиқ, сиз биздан шахсий маълумотларингиз қайта ишланганми ёки йўқлигини тасдиқлашни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз. Бундай ҳолатда сиз ушбу шахсий маълумотларга, шунингдек, GDPRнинг 15-моддасида келтирилган қўшимча маълумотларга кириш ҳуқуқига эгасиз.
Тузатиш ҳуқуқи
GDPRнинг 16-моддасига мувофиқ, сиз биздан шахсий маълумотларингиздаги ноаниқликларни дарҳол тузатишни талаб қилишингиз мумкин. Қайта ишлаш мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, сиз, шунингдек, тўлиқ бўлмаган шахсий маълумотларни, шу жумладан, қўшимча ариза бериш орқали тўлдириш ҳуқуқига ҳам эгасиз.
Маълумотларни ўчириш ҳуқуқи
Сиз шахсий маълумотларингизни дарҳол ўчириб ташлашимизни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз. Биз GDPRнинг 17-моддасининг тегишли талабларига риоя этилганида шахсий маълумотларни дарҳол ўчиришимиз керак. Марҳамат қилиб, қўшимча маълумот олиш учун GDPRнинг 17-мақоласига мурожаат қилинг.
Қайта ишлашни чеклаш ҳуқуқи
GDPRнинг 18-моддасига мувофиқ, муайян ҳолатларда сизнинг шахсий маълумотларингизни қайта ишлашни чеклашимизни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.
Маълумотларни кўчириш ҳуқуқи
GDPR моддасига мувофиқ, сиз тақдим этган шахсий маълумотларни тузилмали, оммавий ва машина ўқийдиган форматда олиш ҳуқуқига эгасиз ва сиз ушбу маълумотларни бошқа текширувчига бундай шахс томонидан маълумотларни қайта ишлаш учун GDPRнинг 6 (1) а)-моддасига ёки GDPRнинг 9 (2) а) моддасига декларация (ариза) олингани; GDPRнинг 6 (1) b)-моддасига мувофиқ шартнома асосида ва автоматлаштирилган воситалар ёрдамида қайта ишлаш амалга оширилаётгани шарти билан тўсиқларсиз узатишимиз ҳуқуқига эгасиз.
Эътироз билдириш ҳуқуқи
GDPRнинг 21-моддасига мувофиқ, сиз GDPRнинг 6 (1) е)- ёки f)-моддаси асосида шахсий маълумотларингизни қайта ишлашга қарши эътирозингизни билдириш ҳуқуқига эгасиз. Бу шунингдек, ушбу қоидалар асосида “психологик портрет”ни (шахснинг ўзига хос хусусиятларини шакллантириш билан) тузишга ҳам тааллуқлидир.
Агар биз шахсий маълумотларингизни тўғридан-тўғри маркетинг мақсадида қайта ишлаётган бўлсак, сиз истаган вақтда шахсий маълумотларингизни шу мақсадда қайта ишланишига эътироз билдириш ҳуқуқига эгасиз. Бу, шунингдек, “психологик портрет” ни (шахснинг ўзига хос хусусиятларини шакллантириш билан) тузишга ҳам тааллуқлидир, чунки бу тўғридан-тўғри маркетинг билан бевосита боғлиқ.
Назорат органига шикоят бериш ҳуқуқи
GDPR нинг 77-моддасига биноан, сиз ҳуқуқий ҳимоянинг истаган бошқа маъмурий ёки суд воситаларига зарар етказмасдан назорат органига шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз. Ушбу ҳуқуқни, хусусан, агар сизнинг шахсий маълумотларингизни қайта ишлаш GDPR қоидаларини бузади, деб ҳисобласангиз, Европа Иттифоқига аъзо давлат ҳудудида рўйхатга олинган яшаш манзилингиз, иш жойингиз ёки даъво қилинаётган қоидабузарлик жойи бўйича амалга оширишингиз мумкин.
Ўз ҳуқуқларидан фойдаланиш
Агар сиз ҳуқуқларингизнинг биридан фойдаланмоқчи бўлсангиз, юқорида кўрсатилган алоқа маълумотларидан фойдаланиб, маълумотларни текширувчи сифатида биз билан боғланинг ёки биз билан боғланиш учун таклиф қилаётган бошқа шаклдан фойдаланинг. Агар сизда бирон-бир саволлар бўлса, бизга мурожаат этинг.
Веб-серверларда протоколлаштириш
Веб-сайтимизга ташриф буюрганингизда биз веб-сайтни бошқариш учун ёллайдиган компания сиз фойдаланадиган қурилма (операцион тизим, экран ўлчамлари ва бошқа шахсий бўлмаган функциялар) ва браузер (версия, тил созламалари), хусусан, веб-сайтимизга ташриф буюриш учун фойдаланадиган компютернинг умумий IP-манзили, жумладан, кириш санаси ва вақти тўғрисидаги техник маълумотларни қайта ишлайди ва сақлайди. IP-манзил сизнинг қурилмангиз интернетдан маълумотларни юборадиган/қабул қиладиган ягона рақамли манзилдир. Агар сиз бизнинг веб-сайтимиздан фойдаланган ҳолда сизни аниқлашга имкон берадиган маълумотларни узатмасангиз, бизнинг хизмат кўрсатувчимиз ёки биз IP-манзил кимга тегишли эканини билмаймиз. Шу билан бирга, агар фойдаланувчига қарши қонуний чоралар кўрилса (масалан, веб-сайтга қилинган ҳужумларда), фойдаланувчи аниқланиши мумкин ва биз тергов давомида уларнинг шахси ҳақида билиб оламиз.
Бизнинг хизмат кўрсатувчимиз статистик мақсадлар учун қайта ишланадиган маълумотлардан қандай созланмаларга эга қайси қурилмалардан бизнинг веб-сайтимизга кириш учун фойдаланилишини кузатиб боришимиз, кейин эса уни тегишли тартибда оптималлаштириш учун сизнинг шахсингизни аниқламайдиган усулда фойлаланади. Ушбу статистик маълумотлари ҳеч қандай шахсий маълумотларни ўз ичига олмайди. Статистикани тузиш учун GDPRнинг 6 (1) f) –моддаси ҳуқуқий асос ҳисобланади.
Бундан ташқари, IP-манзил сиз бизнинг веб-сайтимизга кириш ва ундан фойдаланиш учун техник имкониятга эга бўлишингиз, шунингдек, хизмат кўрсатувчимизга ёки веб-сайтимизга ҳужумларни аниқлаш ва олдини олиш учун ишлатилади. Афсуски, веб-сайт операторларига ёки уларнинг фойдаланувчиларига зарар етказиш учун (масалан, киришнинг олдини олиш, маълумотлар шпионажи, зарарли дастурлар (масалан, вируслар)ни тарқатиш ёки бошқа ноқонуний мақсадлар учун) мўлжалланган ҳужумлар содир бўлиб туради ва бир марта эмас. Бундай ҳужумлар биз ёллаган компаниянинг маълумотларни қайта ишлаш марказининг тўғри ишлашини, веб-сайтимиздан ёки унинг хусусиятларидан фойдаланишни ҳамда веб-сайтимизга ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини бузиши мумкин. IP-манзил ва кириш вақти бундай ҳужумларни олдини олиш учун қайта ишланади. Ушбу қайта ишлашлар орқали биз хизмат кўрсатувчимизнинг воситасида веб-сайтимизнинг функционаллигини ҳамда бизга ва веб-сайтимизга ташриф буюрувчиларга қарши ноқонуний ҳужумларнинг олдини олишни таъминлашга қонуний манфаатни кўзламоқдамиз. Бундай маълумотларни қайта ишлаш учун ҳуқуқий асос GDPRнинг 6 (1) f)-моддаси ҳисобланади. Сақланган IP -маълумотлар ҳужумни аниқлаш ёки ундан ҳимоя қилиш учун талаб бўлмасиданоқ (анонимлаштириш орқали) ўчирилади.
Cookies Файллари
Биз веб-сайтимизнинг ишлаши, веб-сайтнинг техник функционал имкониятларини таъминлаш, ташриф буюрувчилар бизнинг веб-сайтимиздан қандай фойдаланаётганини тушуниш ва ўз браузерида олдиндан белгиланган фойдаланувчи созламаларини сақлаш учун Cookie файлларидан ва шунга ўхшаш технологиялар (локал сақлаш)дан фойдаланамиз.
Cookie – бизнинг сайтимизга ўтаётганда браузерингизни компютерингизда сақлайдиган кичик матнли файл. Агар веб-сайтимизга яна ташриф буюрсангиз, биз ушбу cookies файлларини қайта ўқий оламиз. Cookies файллари турли даврлар мобайнида сақланади. Сиз браузерингизни қабул қиладиган cookies файллари рўйхатини исталган вақтда созлашингиз мумкин. Бироқ бу бизнинг веб-сайтимиз тўғри ишлаши тўхташига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, сиз истаган вақтда cookies файлларини мустақил ўчиришингиз мумкин. Агар сиз уларни ўчирмасангиз, cookies файллари компьютерингизда қанча вақт сақланишини ўзимиз кўрсатишимиз мумкин бўлади. Бу ерда сеансли ва доимий cookies файллари ўртасида фарқланиш амалга оширилади. Сеансли cookies файллари веб-сайтимиздан чиқиб кетганингиздан ёки браузерни ёпганингиздан сўнг браузерингиз томонидан ўчирилади. Доимий cookies файллари биз сақлаш вақтида кўрсатган давр давомида сақланади.
Биз cookies файлларидан қуйидаги мақсадлардан фойдаланамиз:
– веб-сайтимизнинг функцияларидан фойдаланиш учун мўлжалланган (масалан, сиз тизимга кирганингизни аниқлаш учун) техник жиҳатдан керакли cookies файллари. Баъзи функциялар ушбу cookies файлларисиз тақдим этилиши мумкин эмас.
– сиз фойдаланмоқчи бўлган муайян функцияларнинг техник бажарилиши учун ишлатиладиган функционал cookies файллари;
-. сизнинг фойдаланувчи сифатидаги хатти-ҳаракатларингизни таҳлил қилиш учун хизмат қилувчи таҳлиллий cookies файллари.
– четдаги cookies файллари. Четдаги файллар учинчи шахслар томонидан сақланади, уларнинг функцияларини бизнинг веб-сайтимизга маълум функцияларини киритиш учун интеграция қиламиз. Улар, шунингдек, фойдаланувчининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш учун қўлланилиши мумкин.
Бизнинг фойдаланувчиларимиз томонидан ишлатиладиган браузерларнинг аксарияти бизга қайси cookies файлларини сақлаш кераклигини созлаш ва (муайян) cookies файлларини ўчиришга имкон беради. Агар сиз cookies файлларини муайян веб-сайтлар учун сақлашни чекласангиз ёки cookies файлларидан четдаги веб-сайтлардан фойдаланишга рухсат бермасангиз, унда веб-сайтимизнинг барча функцияларидан фойдаланиш имконняити бўлмайди. cookies файлларини қандай қилиб энг кенг тарқалган браузерлар учун созлаш ҳақида маълумот бу ерда мавжуд:
· Google Chrome (support.google.com/chrome/answer/95647?hl= ru )
· Internet Explorer (https://support.microsoft.com/en-us/help/17442/windows-internet-explorer…)
· Firefox (https://support.mozilla.org/en/kb/cookies-release-and-claim)
· Safari (https://support.apple.com/kb/PH21411?locale=en_US)
Қайта алоқа шакли
Агар сиз бизга таклиф қилинган қайта алоқа шакллари ёрдамида хабарни юборсангиз, сўровингизни қайта ишлаш учун сиз бизга хабар берган маълумотлардан фойдаланамиз. GDPRнинг 6 (1) f)-моддасига мувофиқ сизнинг сўровингизга жавоб беришдаги бизнинг қонуний манфаатимиз бунинг ҳуқуқий асосларидир. Агар сизнинг сўровингиз биз билан шартнома тузишга хизмат қилса, унда қайта ишлаш учун кейинги ҳуқуқий асос GDPRнинг 6 (1) b)-моддаси ҳисобланади. Маълумотлар сизнинг сўровингиз қондирилганидан кейин ўчирилади. Агар биз қонун бўйича маълумотни узоқроқ муддатга сақлашга мажбур бўлсак, тегишли муддат тугагандан сўнг ўчириш амалга оширилади.
Ишга қабул қилиш тўғрисидаги вакансияга жавоб
Сиз бизга қизиқиш билдирганингиз ва компаниямизга мурожаат қилганингиз ёки компаниямиздаги лавозимга даъвогарлик қилаётганингиздан мамнунмиз. Қуйида биз сизнинг вакансияга бўлган жавобингиз туфайли шахсий маълумотларингизни қайта ишлаш билан боғлиқ ахборотни тақдим этмоқчимиз.
Биз сизнинг жавобингиз билан бирга бизга берган маълумотингизни сизнинг ушбу лавозимга мувофиқлигингизни баҳолаш (ёки, агар қўллаш мумкин бўлса, компаниямиздаги бошқа бўш ўринлар учун) ва бўш лавозимни эгаллаш учун аризани бериш тартибини бажариш мақсадида кўриб чиқамиз.
Шахсий маълумотларингизни қайта ишлашнинг ҳуқуқий асослари GDPRнинг 6 (1) f)-моддасига мувофиқ қонуний манфаатларнинг амалга оширилишидир. Бизнинг манфаатимиз ариза бериш тартибини амалга ошириш ва, эҳтимол, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёки даъволардан ҳимоя қилишдир.
Ариза рад этилган тақдирда, номзоднинг маълумотлари 6 ой ичида ўчирилиши керак.
Агар ариза бериш жараёнида лавозимга қабул қилинган бўлсангиз, номзоднинг маълумотлар тизимидан олинган маълумотлар бизнинг ходимлар ахборот тизимига ўтказилади.
Аслида, сизнинг маълумотларингиз фақат вакансияга жавоб бериш тартибини тўғри бажариш учун зарур бўлган компаниядаги шахсларга берилади.
Маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилиш
Бизга берилган шахсий маълумотларни учинчи шахсларга (айниқса, реклама мақсадларида бўлмаса) ошкор қилмаймиз.
Бироқ бизнинг Интернет саҳифаларимизнинг функционал ишлаши ёки маҳсулот/ хизматларни тақдим этиш учун биз хизмат кўрсатувчилар (маълумотларни қайта ишлаш билан шуғулланадиган шахслар) билан ҳамкорлик қиламиз. Шахсий маълумотлар бундай хизмат кўрсатувчиларга хабар қилиниши мумкин. Биз хизматларни тақдим этувчиларимизни танлашга эҳтиёткорлик билан ёндошамиз – айниқса, маълумотларни ҳимоя қилиш ва маълумотлар хавфсизлиги масалалари бўйича – ва маълумотларни хавфсиз қайта ишлаш учун маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлган барча чораларни кўрамиз.
Европа Иттифоқидан ташқарида маълумотларни қайта ишлаш
Биз сизнинг шахсий маълумотларингизни Европа Иттифоқи ёки Швейцарияда кўриб чиқамиз. Европа Иттифоқи 2000/518/ЕС қарори билан Швейцария маълумотларни ҳимоя қилишнинг тегишли даражасига эга, деб топди. Бироқ плагинлари ва инструментлари биз томонимиздан фойдаланиладиган бизнинг айрим хизматни етказувчиларимиз маълумотларни Европа Иттифоқидан ташқарида қайта ишлайди. Бу биз фойдаланадиган плагинлар/инструментлар тўғрисидаги маълумотларда ахборотнинг махфийлигини ҳимоя қилиш сиёсатида тушунтирилади.
Биз Privacy Shield (Изоҳ. ЕИ ва АҚШ ўртасидаги маҳфий ахборотни алмашиш қоидалари тўғрисидаги Битим) талаблари ҳамда хизматларни етказиб берувчилар томонидан маълумотларни ҳимоя қилиш ва уларни сақлаш учун кўриладиган чоралар доирасида маълумотларнинг зарур ҳимоя даражасини таъминлаймиз.
Google Analytics
Маълумотларни қайта ишлаш тўғрисидаги битим доирасида биз Google LLC (бундан кейинги ўринларда – “Google”), Amphitheatre Parkway, Mountain View, CA 94043, USA, компанияси томонидан тақдим этиладиган сервисдан, эҳтимол, Google Analytics – Google Tag Manager учун тег-менеджер орқали фойдаланамиз. Буюртмачи сифатида, Google бунинг учун “cookies” файлини ишлатади – бу браузерингиз томонидан компютерингизда сақланган кичик матнли файл. Буюртмаларни қайта ишловчи сифатида Google бунинг учун сизнинг компьютерингизда сизнинг браузерингиз томонидан сақланадиган кичик матнли файл – “cookie” файлидан фойдаланади. Ушбу cookie файли Google га сиз қайси веб-сайтга мурожаат этганингизни, хусусан, қуйидаги маълумотлар: браузернинг тури/версиясини, фойдаланиладиган операцион тизимни, операцион тизим ва браузер тўғрисидаги техник маълумотларни, шунингдек, сиз ишлатаётган компьютернинг умумий IP-манзилини тақдим этади.
Биз Google Analytics шундай тарзда ишлатамизки, сизнинг IP-манзилингиз фақат аноним шаклда ишлатилади. Ушбу анонимизация Google дан хабар олгандан сўнг Европа Иттифоқи ҳудудида ёки Европа Иқтисодий ҳудудига аъзо мамлакатларда қўлланилади. Истисно ҳолатларда тўлиқ IP-манзил АҚШдаги Google серверига юборилиши мумкин ва у ерда анонимлаштирилади. Google маълумотларига кўра, IP-манзил доимий маълумот ташувчи воситасида сақланмасидан олдин анонимлаштирилади. Батафсил маълумот учун қуйидаги манзилда мавжуд бўлган Google махфийлик сиёсатига қаранг:
https://support.google.com/analytics/answer/6004245?hl=ru.
Google Analytics бизнинг веб-сайтимиздан фойдаланиш статистикасини, шунингдек, фойдаланувчиларнинг демографик маълумотларини ва уларнинг хатти-ҳаракатларини идентификацияланмаган шаклда тўплаш имконини беради.
Статистика, шунингдек, бизнинг қидирув оптимизациямизни ва реклама харажатларини яхшилашимиз учун ташриф буюрувчилар бизнинг сайтимизни қандай топаётганини яхшироқ тушунишга ёрдам бериш мақсадида тузилган. Ушбу ишлов бериш бизнинг веб-сайтимизни ва реклама кампанияларимизни яхшилаш имкониятига эга бўлиш учун қонуний манфаатларга эргашишга имкон беради. Бундай маълумотларни қайта ишлаш учун ҳуқуқий асос бўлиб GDPRнинг 6 (1) f)-моддаси хизмат қилади. Google Analytics дан фойдаланишдан қандай воз кечиш тўғрисидаги маълумотни қуйидаги манзилда топишингиз мумкин:
https://tools.google.com/dlpage/gaoptout?hl=ru.
Google AdSense
Ушбу сайт Google AdSense дан, Google Inc (кейинги ўринарда – “Google”)нинг реклама эълонларини интеграция қилиш учун хизматдан фойдаланади. Google Inc. провайдер компанияси, 1600 Amphitheatre Parkway, Mountain View, CA 94043, USA.
Google AdSense веб-сайтга фойдаланувчилар сайтдан қандай фойдаланишини таҳлил қилишга ёрдам бериш учун сизнинг компьютерингизда жойлашган матнли файллардан иборат бўлган “cookies” файлларидан фойдаланади. Google AdSense, шунингдек, веб-белгилар (кўринмас график элементлар)дан фойдаланади. Бундай веб-белгиларнинг ёрдамида, масалан, ушбу саҳифаларга ташриф буюриш кўрсаткичи каби ахборотни баҳолаш мумкин. Ушбу веб-сайт (шу жумладан, сизнинг IP-манзилингиз)дан фойдаланиш ва реклама форматларини етказиш тўғрисидаги cookies файлларидан ва веб-белгилардан маълумотлар Google компанияси томонидан узатилади ва АҚШдаги серверларда сақланади. Ушбу маълумотлар Google компанияси томонидан Google контрагентларига ошкор қилиниши мумкин. Бироқ Google сизнинг IP-манзилингизни сиз эгалик қиладиган бирон-бир бошқа маълумотлар билан боғламайди.
AdSense нинг cookie файллари GDPRнинг 6 (1) f)-моддасига мувофиқ сақланади. Веб-сайт оператори фойдаланувчининг веб-сайтини ва унинг рекламасини оптималлаштириш мақсадида унинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш бўйича қонуний рухсатга эга.
Google Adwords / Конверсияларни кузатиб бориш
Ушбу сайт Google AdWords дан фойдаланади. AdWords бу Google Inc., 1600 Amphitheatre Parkway, Mountain View, CA 94043, United States (кейинги ўринларда – «Google») компаниясининг реклама онлайн-дастуридир.
Google AdWords доирасида биз конверсия кузатувидан фойдаланамиз. Google компанияси томонидан жойлаштирилган эълонни босганингизда, конверсияларни кузатиш мақсадида ўзгаришларни кузатиш учун cookie файллари ўрнатилади. Cookies файллари бу интернет-браузер фойдаланувчининг компьютерида сақлайдиган кичик матнли файллардир. Ушбу cookies файллари 30 кундан кейин ўз кучини йўқотади ва фойдаланувчиларни аниқлаш учун хизмат қилмайди. Агар фойдаланувчи ушбу веб-сайтнинг муайян саҳифаларига кирса ва cookies файлининг яроқлилик муддати тугамаган бўлса, Google ва биз фойдаланувчи эълонни босганини ва ушбу саҳифага йўналтирилганини кузатишимиз мумкин бўлади.
Google AdWords нинг ҳар бир мижози cookie файлига эга бўлади. Cookies файллари AdWords мижозларининг веб-сайтлари орқали кузатилиши мумкин эмас. Конверсия учун cookies файллари ёрдамида тўпланган маълумотлар конверсиялар кузатувини танлаган AdWords мижозлари учун конверсия статистикасини яратиш учун ишлатилади.
Мижозлар ўзларининг рекламаларини босган ва белгиланган конверсия кузатув теги билан саҳифага йўналтирилганларнинг умумий сонини кўришади. Бироқ AdWords мижози фойдаланувчиларни аниқлайдиган ҳеч қандай маълумотни олмайди. Агар сиз кузатувда иштирок этишни хоҳламасангиз, ўзингизнинг Интернет браузерингизда “фойдаланувчи созламалари” бўлимида Google нинг конверсияларни кузатиш учун cookie файлни ўчириб қўйган ҳолда бундан воз кечишингиз мумкин. Шунда улар конверсия кузатув статистикасига қўшилмайди.
Конверсияларни кузатиш учун сookie файллари ҳам веб-сайтни, ҳам унинг рекламасини оптималлаштириш мақсадида фойдаланувчининг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилишга бўлган қонуний рухсат асосида сақланади (ҳуқуқий асос: GDPRнинг 6 (1) f)-моддаси).
Сиз ўз браузерингизни cookies файлларининг созланиши тўғрисидаги маълумотни олиш ва cookies файлларидан фақат айрим ҳолатларда фойдаланиш, ёки cookies файлларни фақат муайян ҳолатларда қабул қилиш ёки, одатда, уларни истисно қилиш ва браузер ёпилганда cookies файлларни автоматик ўчиришни фаоллаштириш учун созлашингиз мумкин. Агар cookies файллар ўчирилган бўлса, ушбу сайтнинг функционаллиги чекланиши мумкин.
Google Remarketing / Double Click
Бизнинг сайтларимиз Google Analytics ремаркетинг функцияларидан Google AdWords ва Google DoubleClick даги бир нечта қурилмалардан аралаш фойдаланишни мужассамлаштирган ҳолда фойдаланади. Google Inc. провайдер компанияси, 1600 Amphitheatre Parkway, Mountain View, CA 94043, USA.
Ушбу функция Google Analytics Remarketing ёрдамида яратилган рекламанинг мақсадли гуруҳларини Google AdWords ва Google DoubleClick даги бир нечта қурилмалардан аралаш фойдаланиш функциялари билан боғлаш имконини беради. Шу тариқа, сизнинг қизиқишларингизга сизнинг аввалги битта қурилмадан (масалан, мобил телефондан) Интернетдан фойдаланиш тажрибангиздан ва хатти-ҳаракатларингиздан келиб чиқиб мослаштирилган шахсийлаштрилган реклама хабарлари худди шундай тарзда бошқа қурилмада (масалан, планшетда ёки шахсий компьютерда) ҳам акс этиши мумкин.
Агар сиз розилигингизни берган бўлсангиз, Google ушбу мақсад учун браузер ва веб-браузер тарихини сизнинг Google ҳисоб ёзувингизга боғлайди. Шундай қилиб, бир хил шахсийлаштирилган реклама хабарлари сиз ўзингизнинг Google даги ҳисоб ёзувингизга кирадиган ҳар қандай қурилмада акс эттирилиши мумкин.
Ушбу функцияни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Google Analytics бир нечта қурилмаларда реклама қилиш учун мақсадли аудиторияни аниқлаш ва яратиш учун бизнинг Google Analytics маълумотлар билан боғлиқ бўлган фойдаланувчиларнинг идентификацияланган Google-идентификаторларини тўплайди
Ушбу ҳавола https://www.google.com/settings/ads/onweb/ ни босиш орқали сиз бир нечта қурилмада Google ҳисоб қайдномангизда шахсийлаштирилган рекламани рад этиб, ремаркетинг/таргетингдан бутунлай воз кечишингиз мумкин.
Google ҳисоб қайдномангизда жамланган маълумотлар фақат сизнинг розилигингиз асосида тўпланиб, уни сиз Google га беришингиз ёки ундан олиб ташлашингиз мумкин. (GDPRнинг 6 (1) а)-моддаси). Сизнинг Google ҳисоб қайдномангиз билан бирлаштирилмаган маълумотларни тўплаш жараёнларида (масалан, Google да ҳисоб қайдномангиз йўқлиги ёки биргаликда фойдаланишга эътироз билдирганингиз учун), маълумотларни йиғишда GDPRнинг 6 (1) f)-моддасига асосланилади. Асосли қизиқишни шу билан тушунтириш мумкинки, сайт оператори сайтга реклама мақсадларида ташриф буюрувчиларни аноним таҳлил қилишдан манфаатдор.
Қўшимча ахборотни ҳамда маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларини https://www.google.com/policies/technologies/ads/ орқали Google нинг махфийлик сиёсатида топиш мумкин:
Flowplayer
Биз онлайн таклифимизга http://www.flowplayer.com сайтида сақланадиган ва тўғридан-тўғри веб-сайтимиздан ижро этилиши мумкин бўлган видеороликларни қўшдик. Ушбу ишлов бериш GDPRнинг 6 (1) f)-моддасига асосланган. Шу билан бирга, биз фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва хизматларимизни оптималлаштириш учун қонуний манфаатларимизни кўзламоқдамиз. Flowplayer AB қуйидаги манзилда жойлашган: Riddargatan 17B, 114 57, Stockholm, Sweden ва у Европа Иттифоқининг маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга бўйсунади.
Веб-сайтга ташриф буюриб, Flowplayer сиз веб-сайтимизнинг тегишли кичик саҳифасини очганингиз ҳақида маълумотни олади. Бу ҳолат Flowplayer сиз кирган фойдаланувчи ҳисоб қайдномасини ёки фойдаланувчининг ҳисоб қайдномасини тақдим этадими ёки йўқми, бундай қатъи назар содир бўлади. Агар сиз Flowplayer га кирган бўлсангиз, сизнинг маълумотларингиз тўғридан-тўғри ҳисоб қайдномангизга боғланади.
Агар сиз Flowplayer даги профилингиз билан боғланишни хоҳламасангиз, веб-сайтга ташриф буюришдан олдин уни тарк этишингиз керак.
Flowplayer сизнинг маълумотларингизни фойдаланувчи профиллари шаклида сақлайди ва улардан реклама, бозорни тадқиқ қилиш мақсадларида ва/ёки ўз веб-сайти дизайнини сизнинг эҳтиёжларингизга мослаштириш учун фойдаланади.
Бундай баҳолаш, хусусан, (ҳатто тизимга кирмаган фойдаланувчилар учун) сўровга йўналтирилган рекламаларни тақдим этиш ва ижтимоий тармоқнинг бошқа фойдаланувчиларига бизнинг веб-сайтимиздаги фаолиятингиз ҳақида маълумот бериш учун амалга оширилади. Сиз бундай фойдаланувчи профилини яратишга эътироз билдириш ҳуқуқига эгасиз. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш учун Flowplayer билан боғланишингиз керак бўлади.
Flowplayer маълумотларини тўплаш ва қайта ишлашнинг мақсадлари ва соҳалари ҳақидаги қўшимча маълумотни махфийлик сиёсатида топиш мумкин. У ерда ўз махфийлигингизни ҳимоя қилиш учун ҳуқуқларингиз ва созламаларингиз ҳақида кўпроқ маълумотни топасиз: https://flowplayer.com/privacy-policy
Махфийлик сиёсатини янгилаш
Биз ушбу махфийлик сиёсатини ҳар доим янгилаб турамиз. Шунинг учун вақти-вақти билан уни ўзгартириш ва маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ёки улардан фойдаланиш амалиётини янгилаш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз. Махфийлик сиёсатининг жорий версияси ҳар доим қуйидаги манзилда мавжуд alpenpharma.uz/uz/privacy-policy-uz.
Агар сизда ушбу махфийлик сиёсати ҳақида ҳар қандай савол бўлса, қуйида алоқа маълумотларини фойдаланиб, бизга мурожаат қилинг:
E-mail: data.protection@alpenpharma.com