Диққат
Бу бўлим сайт боқади маълумотни тўғрисидаги доривор дори-дармонларда, реклама қайсиларни кўзда тутилмаган қонунчилик билан. Мазкур бўлимдаги маълумотлар фақатгина танишишга мўлжалланган бўлиб,  илмий-ахборий характерга эга ва кенг омма учун мўлжалланган реклама характеридаги ахборот сифатида баҳоланиши мумкин эмас.   Илтимос, Сиз ҳақиқатдан ҳам тиббиёт ёки фармацевтика соҳасининг ходими эканлигини тасдиқланг. 

Трахисан (Trachisan)

Агар инфекция томоққа хужум қилса, ёрдам ва ҳимоя зарур. Энг яхши ҳимоя – бу хужумдир. Бунга вақт давомида текширилган немис препарати – Трахисан* ёрдам беради. Трахисан таркибига кирувчи учта компонент – тиротрицин, хлоргексидин ва лидокаин туфайли томоқдаги инфекция ва оғриқда учта зарур таъсирни ўз ичига олади: антибактериал, антисептик ва оғриқсизлантириш.

Тиротрицин – топик антибиотик, фақат маҳаллий таъсир кўрсатади (!), қон оқимига сўрилмайди, демак, токсик таъсир кўрсатмайди, шиллиқ қаватни таъсирламайди, ичак микрофлорасига таъсирқилмайди, бунда бактериялар ва замбуруғларнинг кўпчилик турларига таъсир қилади; хлоргексидин – энг кўп қўлланадиган антисептик, у кенг таъсир доирасига эга, тиротрициннинг самарасини кучайтиради ва яллиғланишни бартараф этишга ёрдам беради; лидокаин – энг кенг қўлланадиган маҳаллий оғриқсизлантирувчи компонент, оғриқдан тез холи бўлишга ёрдам беради.

Касаллик чақирувчи микроорганизмларга самарали ва узоқ муддатли таъсир қилиш учун Трахисанни шимиш керак (!). Томоқнинг шиллиқ қаватидан дори воситасини ювиб ташламаслик учун шимилгандан кейин 30 минут давомида ичиш ва овқат қабул қилмаслик тавсия этилади. Трахисан ёқимли ялпиз таъмига эга, қанд сақламайди ва катталар ва 4 ёшдан ошган болаларда қўллашга рухсат берилган.

Трахисан – томоқдаги инфекция ва оғриқда тез ёрдам!

Трахисан таблеткалари: Ишлаб чиқарувчи Engelhard Arzneimittel GmbH &Co. KG (Германия), р.с. Б – 250 – 95 No 25708 от 23.05.2013.

*Дори воситасининг рекламаси. Қўллашдан олдин йўриқнома билан ташинг ва шифокор билан маслаҳатлашинг. Болалар олаолмайдиган жойда сақланг.

Ўз-ўзини даволаш Сизнинг соғлиғингиз учун зарарли бўлиши мумкин

Томок огриги ва инфекциясида тез ёрдам.

Чикарилиш шакли: табл. д/сос. No 20, 10 таблеткадан блистерда, 2 блистердан картон урамда.

Таркиби:
Тиротрицин 0,5 мг
Лидокаина гидрохлорид 1 мг
Хлоргексидина диглюконат 1 мг
Ёрдамчи моддалар: сорбит, магния стеарати, калампир ялпиз мойи.

1 таблетка таркибида 0,057 нон бирлигига тугри келадиган 0,609 г сорбитол (канд урнини босувчи) мавжуд.

Фармакотерапевтик гурухи:
Томок касалликларида кулланиладиган препаратлар. Код АТС R02A B52.

Кулланилиши: 
Стоматитлар, гингивитлар, парадонтит, глоссит, тонзиллит, фарингит, каби огиз бушлиги ва томокнинг яллигланиш ва инфекцион касалликлари, ютишнинг бузилиши билан бирга кечувчи бошка холатлар. Огиз бушлиги ва томок сохасидаги хирургик аралашувларидан олдин инфекцияларни олдини олиш учун ( тиш экстракцияси, тонзилэктомия) кулланади.

Куллаш мумкин булмаган холатлар: 
Препаратнинг хар кандай компонентларига юкори-сезувчанлик. Огиз бушлигидаги шиллик пустнинг эрозив ва дескваматив узгаришлари, хамда огиз бушлиги ва томокда катта, янги жарохатлар. Фруктозани узлаштираолмайдиган беморлар, факат шифокорнинг рухсати билан препаратни кабул килишлари мумкин.

Ножуя таъсирлари:
Одатда препарат яхши узлаштирилади.Киска муддатли таъмни бузилишлари, вактинчалик тилнинг увишиши пайдо булиши мумкин. Кам холларда, узок муддат кулланганида тишларнинг пломбаларида ва протезларида, ёки тилда, ахамиятсиз оч жигар ранг ёки сарик ранглар пайдо булиши мумкин, бундай холларда огиз бушлигининг гигиенасига катъий риоя килиш керак. Ушбу ранглар препаратни куллаш тухтатилгандан кейин мустакил йуколади.

Дориларнинг узаро таъсири:
Аникланмаган.

Дозани ошириб юборилиши:
Дозани ошириб юборилиш холатлари кузатилмаган.

Саклаш шароити: препарат 25 °С дан юкори булмаган хароратда ва болалар олаолмайдиган жойдасаклансин.

Яроклик муддати: 5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби: рецептсиз.

Препарат махаллий хушсизлантириш ва микробларга карши фаоллиги хусусиятларига эга булган мажмуавий моддалардан иборат. 

Тиротрицин — антибактериал фаолликга эга булиб, турли циклик ва чизикли полипептидларнинг бирикмасидир Бу бирикма 70–80% гача тиротрицидинларнинг циклик декапептидлар ва 20–30% гача грамицидинларнинг нейтрал чизикли пентадекапептидларини саклайди.

Тироцидин хужайраларидан азот ва фосфор сакловчи субстанцияларни ажралиб чикишини чакиради, улар катион детергентларга ухшаб, бактериал хужайра мембранасини осмотик тусигини бузади. Тироцидин усувчи ва булинувчи микроорганизмларга бактерицид таъсир килади.

Грамицидин бактерияларнинг хужайра мембранасида катион утказувчи каналлар хосил килади, бу хужайра ички катионларнинг концентрациясини узгаришига ва цитолизга олиб келади. Грамицидин компоненти хужайра нафас олиш ва оксидланган фосфорилланган жараёнларини ажратишга ёрдам беради 

Тиротрициннинг таъсир доираси граммусбат коклар, бактериялар ва Candida albicans каби турли хил замбуругларни уз ичига олади. Антибиотиклардан фаркли равишда, тиротрицин кулланганида микроорганизмларнинг резистентлиги кузатилмайди.Ушбу хусусияти тиротрициннинг таъсир механизми билан боглик.

Хлоргексидин ва унинг тузлари граммусбат ва грамманфий бактерияларга карши яккол микробларга карши таъсирга эга. Хлоргексиднинг таъсир механизми микроорганизмларнинг хужайра кобиги билан унинг якинлигига асосланган булиб, унинг хусусиятлари фаол модда билан тукнашганидан кейин узгаради.

Хлоргексидинниг липофил гурухлари хужайра кобигининг липопротеин мембранасини дезагрегациясига олиб келади, хужайраларда осмотик мувозанатни бузади, бу эса кузгатувчининг хужайрасини цитоплазматик мембранасини бузади. Баъзи грамманфий бактерияларга (Pseudomonas, Proteus), дрожжалар, дерматофитлар ва микобактерияларга таъсири катта эмас. Хлоргексидин замбуругларга, вирусларга карши самарасиздир. 

Лидокоин гидрохлориди амид тури махаллий анестетикдир.Препарат нерв толаларининг натрий каналларини блокадасини чакиради, бунинг окибатида фаол потенциал оркали нерв хужайраси мембранасини деполяризацияси жараёни бузилади.Бунда сезувчи нерв толаларида кузгалувчанликни утиши блокланади.

1таблеткадан огизда шимиб хар 2 соатда кабул килинади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда суткалик доза 8 таблетка; 4дан 12ёшгача булган болаларда 6 таблетка. 

Одатда, касалликнинг симптомлари бир неча кундан кейин йуколади, аммо тургун терапевтик самарага эришиш учун даволашни яна 2-3 суткага давом эттириш тавсия килинади.Агар беморнинг холати препаратни 5 сутка куллангандан кейин яхшиланмаса, шифокорнинг маслахати керак булади. Шифокорнинг рухсатисиз препаратни тухтовсиз 2 хафтадан куп кабул килиш мумкин эмас.

Болалар: 4 ёшдан кичик булган болаларга препаратни куллаш тавсия килинмайди, чунки препаратни шимиш керак.

Хомиладорлик ва лактация даврида кулланилиши: Препаратни хомиладорлик ва эмизиш даврида куллаш тажрибаси мавжуд эмас.

Трахисан канд сакламайди, шунинг учун уни кабул килганда тишларда кариесни ривожланиш жараёни кузатилмайди ва канд диабетли беморларга канд моддали сорбитолни нон бирлигига алмаштириш хисобидан фойдаланган холда ( 0,69г сорбитол = 0,057 нон бирлиги) ушбу препаратни кабул килиш мумкин.

0

Savol bering

To prevent automated spam submissions leave this field empty.