Лавозим мажбуриятлари:
Компания дори-дармонларини маҳсулотга бўлган талабни шакллантириш мақсадида фармацевтика чакана савдосида илгари суриш, Компаниянинг ижобий имижини шакллантириш ва мижозлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларни ўрнатиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар:
- маълумот – олий тиббий/фармацевтик, гуманитар (биология, биокимё, кимё бўйича);
- шахсий сифатлар: коммуникабеллик, ишбилармонлик, мақсадга интилиш, масъуллик, топшириқни ўз вақтида бажариш, тўғрисўзлилик, ўз-ўзини назорат қила олиш, гуруҳда ишлаш қобилияти;
- натижага эришишга ва Компанияда узоқ муддат ишлашга интилиш;
- ШК дан фойдалана олиш;
- Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва шахсий автомобилга эга бўлиш (мақсадга мувофиқ).
- Тиббиёт вакили бўйича иш тажрибасига эга бўлиш шарт эмас. Тижорат борасидаги тажриба инобатга олинади.
Биз таклиф этамиз:
- Расмий равишда ишга жойлашиш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва амалдаги қонунчиликка биноан барча мажбурий солиқларни тўлашни;
- Мутахассисликка ўқитишни (тиббиёт вакиллиги бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган номзодлар учун);
- Махсус дастурларга ўқитишни;
- тренинглар;
- профессионал ўсиш ва лавозимга эга бўлишни;
- амалдаги қонунчиликка биноан ҳар йили меҳнат таътилининг берилишини;
- Компания стандартларига биноан моддий-техник таъминотнинг зарур пакетини бериш.
Фаол иш ўринлари бўйича маълумотларни телефон ёки электрон почта орқали олишингиз мумкин.
Ўз резюменгизда ўзингиз олишни истаган меҳнат ҳақи миқдорини, ҳамда алоқа телефонларингизни кўрсатинг.
Резюмени жўнатиш info.uzbekistan@alpenpharma.com