Матбуот маркази

II Ҳалқаро Alpen Pharma телекўприги. «ГАСТРО ТРЕНДЛАР: ГАСТРОЭНТЕРОЛОГИЯ ИННОВАЦИЯЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ»

10.04.2025

2025 йил 27 февраль куни гастроэнтерологиянинг долзарб муоммоларига бағишланган II Ҳалқаро Alpen Pharma телекўприги бўлиб ўтди.  Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайджон, Грузия, Қозоғистон, Молдова ва Украинадан мутахассилар иштирок этди. Анжуманнинг асосийси мавзуси ошқозон-ичак тизимининг энг кенг тарқалган касалликларидан бири бўлган функционал диспепсияни (ФД) ташҳислаш ва даволашнинг замонавий усуллари эди.

Анжуман доирасида функционал диспепсиянинг сабаби ва кечиши, клиник белгилари, шунингдек, бошқа касалликлар билан боғлиқлиги атрофлича ўрганилди.  Даволашнинг замонавий усуллари, шу жумладан дори воситалари ва дори воситаларисиз даволаш усулларига алоҳида эътибор қаратилди.

Дори воситалари билан ёндашувда, анжуман иштирокчилари прокинетик, спазмолитик ва яллиғланишга қарши хусусиятларига эга бўлган ўсимлик дори воситаларидан фойдаланилган ҳолда даволаш усулини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан функционал диспепсияни даволашда, айниқса метоболик синдром ва сурункали гастрит каби касалликларга чалинган беморларда  «Гастритол» ўсимлик дори воситаси юқори самарадорликни кўрсатди.

Клиник маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, «Гастритол» ўсимлик дори воситаси яққол прокинетик, антисекретор, гастропроспектив ва антиспазмолитик хусусиятга эга.  Бу ўз навбатида ошқозон ва ўн икки бармоқ ичакнинг ҳаракатчанлигини нормаллаштиради, ошқозон шиллиқ қаватини тиклашда ёрдам беради, дисплазия ва хавфли ўзгаришлар ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Табиий таркиби туфайли, ошқозон-ичак тизимининг функционал ва органик касалликларига узоқ муддатли фойдаланиш учун хавфсиз ҳисобланади.

Хулоса: «Гастритол» ўсимлик дори воситаси комплекс даволашнинг бир қисми сифатида қўллаш, ошқозон-ичак тизимининг ҳаракатини нормаллаштириш ва диспепсик белгиларни бартараф этиш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради.