Матбуот маркази

«ISIAN & IRS 2024» конгрессида «Alpen Pharma» симпозиуми

24.04.2024

 

ISIAN 42-чи конгресси ва IRS 24-чи конгресс (ISIAN & IRS 2024), 4 – 6 апрель 2024 йил. Токио, Япония

 

Япония, Токиода 4 чи апрелдан 6 чи апрелгача ISIAN & IRS 2024 конгресси бўлиб ўтди.

Alpen Pharma Group ушбу икки анъанвий нуфузли конгрессда иштирок этиш ва ЛОР хамжамиятидаги мухим етакчилар билан хамкорлик қилиш ҳамда илмий хамкорларни кенгайтириш имконига эга бўлди.

ISIAN & IRS 2024 турли мамлакатлардан шу сохадаги 900 дан ортиқ етакчи ва нуфузли вакилларни жамлади.

Токиодаги конгрессда 5 апрель куни биз жуда мухим бўлган тадбир – Alpen Pharmа симпозиумини ташкил этдик, бунда риносинуситни даволашда табиий ёрдамчи восита сифатида Циннабсин (Синосан)ни хусусиятлари, имкониятлари ва самарадорлигини ҳамда хавфсизлигини илмий далиллари тақдим этилди.

Симпозиум мавзуси: синоназал инфекциялар ва яллиғланишларни даволашда симптомларни тез бартараф этишни ҳамда узоқ даволанишни оптималлаштиришни таъминловчи табиий воситалар.

Биз қуйидаги дунё миқёсидаги таниқли ва обрўли лекторларни ва модераторларни таклиф қилиши шарафига эга бўлдик.

Доктор Мартин Дезрозьер (Martin Desrosiers MD FRCSC), синус-жаррох, Монреал университети касалхона маркази, клиник профессори, Монреал университети, клиник тадқиқотчи, CRCHUM: “Тирик синуслар лабораторияси”.

Профессор Вичева – ERS 2023-2025 президенти, оториноларингология кафедраси, Пловдив тиббиёт университети, Болгария; ЛОР-клиника, “Каспела” университети касалхонаси, Пловдив, Болгария.

Доктор Каваучи – Хидеюки Каваучи, тиббиёт фанлари доктори, профессор. микробиология кафедраси, тиббиёт факультети, Симанэ университети, Япония.

Модераторлар:

Профессор Валери Лунд – Валери Джоан Лунд DBE MS FRCS, британия жаррохи ва Лондон университет коллежида ринология сохасида хизмат кўрсатган профессор, 2024 йил Янги йил тақдирлаш чоғида CBE тоифасидан DBE тоифасига ўтказилган.

Доктор Роберт Керн – Джордж А. Сиссон номидаги отоларингология -бош ва бўйин жаррохлиги бўлими раиси, тиббиёт доктори, отоларингология -бош ва бўйин жаррохлиги ва тиббиёт профессори (аллергия ва иммунология).

Симпозиум модераторлари ва иштирокчилари эшитган илмий маълумотларидан мамнун бўлишди ва улар бундай семинарлар Циннабсин билан боғлиқ бўлган

кейинги тадқиқотлар ва нашрлар қилишда ғоялар, ютуқлар ва билимлар алмашинуви, дискуссия учун, шунингдек риносинуситни комплекс даволашда тўлақонли қўллаш учун қулай мухит яратади деб хулоса қилишди.

ISIAN & IRS 2024 конгресси мобайнида Alpen Pharma Group компанияси шунингдек кўргазмада ҳам иштирок этди: унинг кўргазма стенди ўта чиройли ва жозибали кўриниши, профессионал илмий материаллари, видеопрезентацияси ва ажойиб совғалари билан ажралиб турди.

Мазкур конгресс қимматли ва маълумотларга бой тажриба бўлди, ва биз у компания ҳамда унинг махсулотларини янада ривожланишида катта имкониятлар олиб келади деб умид қиламиз.