Альпента

“Альпента” – тери, соч ва тирноқларнинг нормал ҳолатини сақлаб қолиш, шунингдек, жисмоний ва ҳиссий стресс даврида танани қувватлаш учун мўлжалланган биологик фаол қўшимча ҳисобланади.

Асосий хусусиятлари:

· Сочни мустаҳкамлайди, соч ўсишини рағбатлантиради ва соч тўкилишини олдини олади

· Тирноқ структурасини яхшилайди, мўртлик ва деламинацияни камайтиради

· Терини саломатлигини ва эластиклигини сақлашга ёрдам беради

· Энергия алмашинувини яхшилайди ва организмни стрессни енгишга ёрдам беради

Таркиби ва компонетларнинг таъсири:

· Пиво хамиртуриши (Saccharomyces cerevisiae)- соч, тери ва тирноқларниг ҳолатини яхшилайди, шунингдек иммун тизимини қувватлайдиган В гуруҳ витаминлари, минераллар ва аминокислоталар манбаи ҳисобланади.

· Тариқ уруғи экстракти (Panicum miliaceum L.)- таркибида соч ўсишини рағбатлантирувчи милиацин ва соч структурасини мустаҳкамловчи кремний кислотаси мавжуд.

· L-цистеин- кератин ҳосил бўлишида иштирок этадиган, тўқималарнинг янгиланишига ёрдам берувчи ва антиоксидант хусусиятларга эга бўлган аминокислота.

· Кератин- соч ва тирноқларнинг асосий оқсили бўлиб, уларнинг кучини ва ташқи зарарга чидамлилигини оширади.

· Пара-аминобензой кислотаси (ПАБК, витамин B10)- терини УФ нурланишидан ҳимоя қилади, терини қаришини олдини олади ва соч ўсишини рағбатлантиради.

· Биотин (витамин B7) – соч ва тирноқларнинг ўсишини ва мустаҳкамланиши учун муҳим бўлиб, модда алмашувини нормаллаштиради.

Қўллаш учун кўрсатма:

«Альпента»- кератин, пара-аминобензой кислотаси, биотин, L-цистеин, пиво хамиртуриши ва тариқ уруғининг экстрактининг қўшимча манбаи сифатида тавсия этилади:

✔ Соч структураси ва саломатлигини сақлаш (соч мўртлиги, тўкилиши, қуруқлиги, ёғлиқлиги)

✔ Тирноқларни мустаҳкамлиги (мўртлик, деламинация) ✔ Терини ҳолатини яхшилаш ва унинг эластиклигини сақлаш ✔ Жисмоний ва ҳиссий стресс даврида танани қувватлаш

Қўллаш учун кўрсатма ва дозалаш:

Тавсия этилган доза – кунига 1 капсуладан овқат билан бирга

Курс давомийлиги – 3-6 ой. Керакли ҳолатларда курсни 4 ойдан кейин давом эттириш мумкун.

Қўллаш мумкун бўлмаган ҳолатлар ва огоҳлантиришлар:

· Компонентларга нисбатан индивидуал номутонособлик

· Дори воситаси ҳисобланмайди

· Фойдаланишдан аввал шифокор билан маслаҳат қилиш тавсия этилади.