Диққат
Бу бўлим сайт боқади маълумотни тўғрисидаги доривор дори-дармонларда, реклама қайсиларни кўзда тутилмаган қонунчилик билан. Мазкур бўлимдаги маълумотлар фақатгина танишишга мўлжалланган бўлиб,  илмий-ахборий характерга эга ва кенг омма учун мўлжалланган реклама характеридаги ахборот сифатида баҳоланиши мумкин эмас.   Илтимос, Сиз ҳақиқатдан ҳам тиббиёт ёки фармацевтика соҳасининг ходими эканлигини тасдиқланг. 

Дистрептаза (Distreptaza)

Статистик маълумотларга кўра, кичик тос аъзоларидаги шамоллаш касалликлари (тухумдон, бачадон, простата безидаги яллиғланиш ва б.) репродуктив ёшидаги (16 дан 49 ёшгача) беморларда тез-тез учрайдиган муаммолар саналади. Бундай касалликлар ўта хавфли бўлиб, бепуштлик, бачадондан ташқаридаги ҳомила, ҳайз функциясининг бузилиши, чандиқли касаллик, сурункали тос оғриғи каби жиддий асоратларни ривожлантириб юбориши билан ҳам хатарлидир. Агар яллиғланиш барибир юзага келган бўлса, уни даволашга ёндошув профессионалларча, обдон ўйланган ва комплексли бўлмоғи лозим.  Даволаш схемасига қуйидагилар киритилади: даволашнинг биринчи кунлариданоқ қон айланишини тиклаш, яллиғланиш ўчоғида бактерияга қарши препаратларнинг концентрациясини ошириш, яллиғланиш жараёнининг тўхташини кучайтириш ва тезлаштириш ҳамда 2,3, 4  тўқималар бирлашиши жараёнини юзага келишини олдини олиш учун  - таркибида стрептокиназа бўлган препаратлар (масалан, Дистрептаза суппозиториялари); қўзғатувчилар аниқланганида – бактерияга қарши препаларатлар. Шунингдек,  иммуномодуляторлар, десенсебилизирацияловчи препаратлар, симпотоматик терапия (спазмолитиклар, анальгетиклар), аёллар қинидаги микрофлорани тиклаш учун препаратлар  ҳам қўлланилади2.

Дистрептаза бу таркибида фибринолитик  - стрептокинза (15 000 МЕ) ва протеолитик – стрептодорназа (1 250 МЕ0) га эга бўлган фермент препаратидир. Дистрептаза яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлиб, яллиғланиш ўчоғидаги микроциркуляцияни яхшилайди, шишни қайтаради, яллиғланиш ўчоғидаги бактерияга қарши препаратларнинг ҳамда иммун тўқималари концентрациясини сезиларли оширади, соғлом тўқималарга тегмасдан, уларни сақлаган ҳолда  ўлик тўқималар (йиринг)нинг лизиси ва уларнинг яллиғланиш ўчоғидан реабсорбцияси (чиқарилиши, тозаланиши)ни тезлаштиради 3,4,6.  Оғриқ синдроми ва дизурик ҳолатлар (тезлашган, оғриқли сийиш, сийишга ёлғон чиқариқлар) 2,5-3 баробарга тезроқ камаяди. Терапия схемасида Дистрептаза препаратининг қўлланилишида УЗИ маълумотлари бўйича аниқланган яллиғланиш аломатлари тезроқ бартараф этилади, стационарда бўлиш муддати 5 кунга қисқаради, репарация жараёнлари 3 баробарга тезлашади 2,4,5,6,12.

Шуниси жуда муҳимки, Дистрептаза препаратидан фойдаланишда касалликнинг такрорланиши, бепуштликнинг пайдо бўлиши ёки чандиқли касалликнинг ривожланиш  хавфи қисқаради 2,4-6. Шу тариқа,  терапия схемасига Дистрептаза препаратининг қўшилиши даволаш самарадорлигини 96- 98 фоизгача ошириш имкониятини беради 2,4,5,6.

Дистрептаза гинекологик, урологик патологияни даволашда, проктологияда,  дерматовенерологияда, жарроҳлар амалиётида операциядан кейинги даврда  муваффақиятли қўлланилмоқда 6-9,12. Дистрептаза нафақат яллиғланишнинг комплекс терапиясида, балки эркаклар ва аёллар бепуштлигини, тухумдонлар кистасини даволаш, абортдан кейинги эрта реабилитацияда ёки ҳомиладорлик тўхтатилганидан кейин,  қорин бўшлиғи ва кичик  тосдаги операциялардан кейин яллиғланиш ва чандиқлик аломатларни бартараф этишда ўзини яхши намоён этди 6-9. Дистрептаза сурункали тос оғриғини даволаш ва чандиқлашиш жараёнида асептик яллиғланишни камайтириш ва оғриқли синдромни тушириш учун монотерапия сифатида қўлланилади 10,11. 

Дистрептаза – яллиғланиш, чандиқли касаллик, бепуштликни даволаш.

Дистрептаза суппозиториялари ректал №6: ишлаб чиқарувчи "Биомед-Люблин" Витвурня Суровиц ва Шчепйонек Спулка Акцийна (Польша), р. с. №UA/ 5275/01/01.

*Тиббиёт ва фармация мутахассисларига профессионал фаолиятида фойдаланиш учун ахборот.  Қўллашдан олдин йўриқнома билан танишинг.  Болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлансин.

1. Women’s health. Fact sheet N°334. Updated September 2013,http://www.who.int/mediacentre/factsheets/fs334/en/
2. Украина ССВнинг 27.12.2011 йилдаги 977-сонли “Украина ССВнинг 15.12.2003 йилдаги 582-сонли “Акушерлик ва гинекологик ёрдам бўйича клиник протоколларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги буйруғи.  Украина ССВнинг 03.07.06 йилдаги 431-сонли буйруғи. Сурункали простатитда тиббий ёрдамни кўрсатиш бўйича клиник протокол. 
3. Дистрептаза препаратини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома.
4. В.А.Потапов ва б. Дистрептаза –  сурункали сальпингоофоритнинг кучайишига эга аёлларнинг кичик тос органларида яллиғланишнинг патогенетик коррекцияси ва қон айланишининг бузилиши муаммосининг янгича ҳал этилиши,  Аёлларда репродуктив саломатлик №4 (38). 2008.
5. В.А. Потапов ва б. Бачадон лейомиомасига эга аёлларда репродуктив функциясининг операциядан кейинги эрта реабилитация стратегияси. Аёл саломатлиги, №10 (76), 2012.
6. Б. М. Венцковский ва б. Кичик тос органларида сурункали яллиғланиш касалликларини кучайиш босқичида  даволашнинг замонавий тактикаси (услубий тавсиялар). Украина ССВ, 2009.
7. Є.А. Литвинец ва б . Хламидия инфекцияси сабаб бўлган экскретор-токсик бепуштликка эга эркакларни даволаш.  Эркаклар саломатлиги, №1, 2012.
8. Т.И. Тамм ва б. Ўткир парапроктит билан оғриган беморларда операцион яраларни  Дистрептаза препарати билан маҳаллий шароитда даволаш., Эркаклар саломатлиги, №3, 2012.
9. С.М. Онишченко ва б. Чандиқли ичак ўткир тутилишини тезкор даволашнинг масофадан олинган натижалари. Эркаклар саломатлиги, №3, 2012.
10. И.З. Гладчук ва б. Бачадон миомаси ва эндометриозга эга бепушт аёлларнинг жарроҳлик йўли билан даволашдан кейинги чандиқнинг ҳосил бўлиши профилактикаси.  Аёллар репродуктив саломатлиги, 35 (39), 2008.
11. О.Ю. Шчербак ва б. Дизурияга эга беморларни простата гиперплазияси бўйича операциядан кейин комплекс даволашда Дистрептазадан фойдаланиш. Эркаклар саломатлиги, №4, 2009.
12. А.Я. Сенчук ва б. Сальпингоофорит билан оғриган беморлар ҳамда ҳайз функцияси бузилган репродуктив ёшидаги аёлларни даволашни мақбуллаштириш. Аёллар саломатлиги. 2012; 10(76): 1-8.

 

1

Savol bering

To prevent automated spam submissions leave this field empty.