Дормикинд А – эмизикли ва кичик ёшдаги болаларда уйқу бузилишини яхшилаш учун махсус яратилган.
Уйқу саломатлик учун муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади, у, айниқса, болалар учун аҳамиятлидир. Гўдаклар уйқуда ўсади, дам олади ва олам билан танишиш учун куч-қувват тўплайди Уйқунинг давомийлиги ва сифати боланинг ёши, ўзини ҳис этиши ва эмоционал ҳолатига боғлиқ. Статистик маълумотларга кўра, гўдаклардаги уйқунинг бузилиши кўплаб ота-оналар учун муаммодир. Агар гўдак узоқ вақт ухлай олмаса, кундузи нотинч ухласа, кечаси тез-тез уйғонса, у ҳолда бундай ҳолатларда Дормикинд А препарати ёрдам бериши мумкин*.
Дормикинд А – Германияда ишлаб чиқилган табиий комплексли препарат бўлиб, ўзининг пухта танланган таркибига кўра, гўдакларга нормал уйқу режимига қайтишга майинлик билан ёрдам беради, ортиқча жиззакилик ва ташвишланишни йўқотишга кўмаклашади, уйқу структурасини тиклайди. Муҳими шуки, Дормикинд А табиий компонентлардан таркиб топган бўлиб, уйқу дориси ёки седатив моддаси ҳисобланмайди, демакки, бўшашиш ва уйқучиликни келтириб чиқармайди. Дормикинд бола туғилишидан бошлаб қабул қилишга рухсат берилган. 0 дан 4 ёшгача гўдакларга Дормикинд А таблекталарини қўллашдан олдин бир чой қошиқдаги сувда аралаштириш тавсия этилади.