Диққат
Бу бўлим сайт боқади маълумотни тўғрисидаги доривор дори-дармонларда, реклама қайсиларни кўзда тутилмаган қонунчилик билан. Мазкур бўлимдаги маълумотлар фақатгина танишишга мўлжалланган бўлиб,  илмий-ахборий характерга эга ва кенг омма учун мўлжалланган реклама характеридаги ахборот сифатида баҳоланиши мумкин эмас.   Илтимос, Сиз ҳақиқатдан ҳам тиббиёт ёки фармацевтика соҳасининг ходими эканлигини тасдиқланг. 

Биолектра Магнезиум Фортиссимум (BIOLECTRA magnesium fortissimum)

Магнийнинг инсон саломатлиги учун аҳамияти ҳақида қадимдан маълум бўлиб келган. Магний организмдаги мушаклар, суяклар, асаб, юрак-қон томир ва эндокрин тизимларининг уйғун фаолиятини таъминловчи моддаларнинг алмашинуви жараёни учун ҳаётий муҳим ва алмаштириб бўлмас элемент саналади. Аёлларда магний нормал ҳайз кўриш циклини ҳамда ҳомиладор бўлиш ва болани кўтариб юриш қобилиятини таъминлайди. Магний стенокардия (ЮИК, юракнинг ишемик касаллиги), юқори артериал босим, қандли диабет  ва спазма хусусиятидаги оғриқли касалликлар билан бетоб бўлган беморлар учун муҳимдир.

Магнийга кундалик эҳтиёж миқдори 300–400 мг.ни ташкил этади. Магний етишмовчилигини овқатга унга бой бўлган маҳсулотларни қўшиш орқали ҳолда назарий жиҳатдан тўлдириш мумкин, бироқ амалда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш замонавий технологиялари ҳамда овқатланиш  рациони ва тартиби туфайли кўпчилигимиз, одатда, овқатдан зарур миқдордаги қимматли моддаларни олишга  камдан-кам ҳолда эришамиз. Унда нима қилмоқ керак? Бунинг эса йўли бор!

Биолектра* – ҳар бир инсоннинг саломатлиги ва гўзаллиги, нормал ҳомиладорлик, соғлом фарзанднинг туғилиши ва ривожланиши учун юқори дозали замонавий магний!

Биолектранинг ноёблиги нимада? Биолектра Mg2++ нинг суткалик миқдорига эга; энг кичик молекуласи эвазига тез ва осон сўрилиб кетади; фойдаланиш учун қулай – бир кунда бор-йўғи 1 марта истеъмол қилинади ва кетидан сув ичиш шарт эмас; ҳомиладорлар,  бола эмизувчи аёллар, қандли диабет билан оғриганлар томонидан қабул қилиниш учун хавфсиз, танлаш қулай бўлиши учун ҳар бири алоҳида шаклда ишлаб чиқарилган, шу жумладан. инновацион шакл – сашедаги микрогранулаларга эга (1 сашеда  300 мг – бир суткалик эҳтиёждаги магний мавжуд); қисқа курси - 2 ҳафта; танлаш имконияти бўлган ёқимли – лимонли ва апельсинли таъмга эга; Европанинг дори-дармон шаклларини ишлаб чиқарувчи етакчи компапанияси -  Германиянинг «Hermes Arzneimittel» компаниясидан тақдим этилган сифат.

Биолектра ғазабланишда, уйқусизликда, бош оғриғида, стрессда, климаксда, ҳайздан олдинги синдромда, оғриқли ҳайз кунларида,  қорин қисилишида, ич қотишида, оёқлар тортишишида ҳамда магний етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган бошқа  ҳолатларда тавсия этилади.  Шунингдек, Биолектрани интенсив жисмоний юкламаларда, спорт билан шуғулланишда, алкогол ичимликларини суистеъмол қилганда, парҳез тутганда, мунтазам бўлмаган овқатланишда, айрим дори воситаларини, масалан, сийдик ҳайдайдиган, контрацептивларни қабул қилганда тавсия этилади. 

Биолектрани қабул қилишнинг қулайлиги дорининг шакллари ва дозаларини танлаш имкониятининг мавжудлигидадир:  Биолектра Форте 245 мг (6 ёшдан бошлаб болаларга ва катталарга профилактика учун), Биолектра Директ 300 мг (13 ёшдан бошлаб болаларга ва катталарга фаол ҳаёт тарзида организмда етарли магний миқдорини ушлаб туриш учун), Биолектра Фортиссимум 365 мг (15 ёшдан бошлаб болаларга ва катталарга даволаниш учун).

Биолектра тўғрисида Сиз  http://www.biolectra-magnesium.de сайтида билиб олишингиз мумкин.

БИОЛЕКТРА – ҳар бир инсоннинг саломатлиги ва гўзаллиги, нормал ҳомиладорлик, соғлом фарзанднинг туғилиши ва ривожланиши учун юқори дозали замонавий магний. 

БИОЛЕКТРА – ҳаёт учун куч-қувват!

Биолектра Магнезиум Фортиссимум: ишлаб чиқарувчи - Hermes Arzneimittel GmbH (Германия). р.с. № 13697/01/01

*Дори воситасининг рекламаси. Қўллашдан олдин йўриқнома билан танишиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлансин.

Ўзини-ўзи даволаш саломатлигингиз учун зарарли бўлиши мумкин.

0

Savol bering

To prevent automated spam submissions leave this field empty.